Иибб ходимлари бола савдосига чек куйди — узбекистон

Иибб ходимлари бола савдосига чек куйди — узбекистон

Иибб ходимлари бола савдосига чек куйди — узбекистон

Тошкент ИИББ хузуридаги тергов бошкармаси одам савдоси буйича тергов харакатларини олиб бормокда. ИИББ матбуот хизмати ута мухим ишлар буйича катта терговчиси майор Камоловнинг жиноят иши буйича изохини эълон килди.
21 август куни Тошкент Ички ишлар бош бошкармасига фукаро Умида Ялгашева мурожаат килиб, у август ойининг бошларида Шаходат исмли аёл билан танишиб колганини маълум килади. У Зарина исмли кизи борлиги, у хомиладор экани, тугиладиган фарзандини 1000 АКШ доллари эвазига сотиш нияти борлигини айтади. Умида Ялгашева мазкур аёлларга нисбатан конуний чора куришликни сураган.
Шу куни Тошкент шахар ИИББ ходимлари томонидан жиноятчиларни кулга олиш борасида тезкор тадбир режалаштирилиб, соат 14:00 ларда, Олмазор тумани Фаробий кучасида жойлашган «Макро» супермаркети автотураргохида Шаходат Сатторова ва Зарина Журакулова янги тугилган (16 августда), хеч хандай шахсини тасдикловчи хужжатлари булмаган киз чакалокни 1000 АКШ доллари эвазига сотган вактда ашёвий далил билан кулга олинди.
Дастлабки тергов харакатлари давомида мазкур жиноятни содир этганликда аёлларнинг айби тулик исботланиб, уларга Узбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-кисми «а» банди (одам савдоси, яъни бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ун саккиз ёшга тулмаганлиги айбдорга аён булган шахсни олиш-сотиш) билан айблов эълон килинди ва жиноятнинг огирлилик даражасини инобатга олган холда айбланувчиларга нисбатан «камокка олиш» тарзидаги эхтиёт чораси танланмокда.
Хозирда жиноят иши буйича дастлабки тергов харакатлари давом эттирилиб, Шаходат Сатторова ва Зарина Журакулованинг бошка жиноятларга алокадорлиги текширилмокда.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.