Иио ходимлари хукукбузарлиги тизимни шарманда килмокда — иив рахбари уринбосари — узбекистон

Иио ходимлари хукукбузарлиги тизимни шарманда килмокда — иив рахбари уринбосари — узбекистон
Узбекистон ички ишлар вазирининг биринчи уринбосари Даврон Назармухаммедов жума куни Олий Мажлис Сенатининг 17-ялпи мажлисида мамлакатдаги криминоген вазият тугрисида хисобот билан сузга чикар экан, ИИВ тизимидаги хукукбузарликларга карши кураш масаласига хам тухталиб утди.
ИИВ рахбариятига сенатор Абдукодир Тошкулов савол билан мурожаат килди. ИИВ хизмат автомобиллари давлат ракамларидаги VSF харфларини жамоатчилик кенгайтириб, «Vatanning sodiq farzandlari» деб аташини тилга олар экан, якинда Термиз ИИО ходими хизмат автомобилида ЙПХ ходимини уриб кетгани ходисасини эсга олди. Сенатор ИИВ бу каби холатларнинг олдини олиш буйича нималар амалга ошираётганига кизикди.
Вазирнинг биринчи уринбосари хукукни мухофаза килиш органлари ходимлари томонидан содир этилаётган хукукбузарликлар ички ишлар органлари обрусига салбий таъсир курсатаётганини кайд этди.
«ИИВнинг 120 минг кишилик шахсий таркиби орасида порахурликка кул урувчи нохалол ходимлар бор. Бутун ички ишлар органларини шарманда килувчи хукукбузарликлар содир этилган холатлар хам булди», — дея тан олди у.
2018 йилнинг 11 ойи давомида 6887 нафар ходим хукукбузарлик содир этиб, уларнинг 1283 нафари маъмурий, 165 нафари жиноий жавобгарликка тортилди. 1700 холатда профилактика инспекторлари, 829 та холатда — йул харакати хавфсизлиги ва 743 холатда — турли даражадаги рахбар ходимлар хукукбузарлик содир этди.
Даврон Назармухамедов ИИВ тузилмасининг хар бир даражасида шахсий хавфсизлик бошкармаси фаолият курсатаётгани, улар шахсий таркиб билан ишлаётганини маълум килди. «Мазкур тизим бутунлай янгиланди, янги рахбарлар тайинланди. Хар мажлисда биз шахсий таркиб, интизомга риоя килиш масаласини мухокама киламиз. Вазиримизнинг [Пулат Бобожоновнинг] рахбарлар таркибига асосий талаби — бу каби холатларга йул куймасликдан иборат», — деди у.
«Статистикага карайдиган булса, бу каби хукукбузарликлар 60 фоизга камайган. Аммо бу статистика булмаслиги керак», — дея якун ясади Даврон Назармухамедов.
Комментарии 0