Иив конун лойихаси уз-узини мудофаа килиш учун курол сотишни кузда тутмайди — узбекистон

Иив конун лойихаси уз-узини мудофаа килиш учун курол сотишни кузда тутмайди — узбекистон

Иив: конун лойихаси уз-узини мудофаа килиш учун курол сотишни кузда тутмайди — узбекистон

Узбекистон Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармокларда кизгин мухокамаларга сабаб булган «Курол тугрисида»ги конун лойихаси буйича изох берди.
Конундан кузланган максад — фукаролик, хизмат хамда жанговар курол-аслахаларнинг республика худудида айланиши сохасидаги хукукларни тартибга солишдан иборат, дейилади изохда.
Конун лойихасининг асосий мазмуни куйидагилардан иборат:
курол сотиб олиши, такиб юриши ва ундан фойдаланиш хукукига эга булган давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар тоифаларини аниклаб олиш;муайян турдаги куролга эгалик килиш ва ундан фойдаланиш буйича турли давлат органлари ва ташкилотлар, жумладан харбий тузилмалар, хукукни мухофаза килиш органлари, шунингдек фукаролар хаёти ва соглигини химоя килиш, айникса табиат ва табиий ресурслар, кимматбахо ва хавфли юклар, махсус корреспонденция мухофазаси буйича вазифалар зиммасига юклатилган юридик шахслар, ва бошкалар ваколатлари чегараларини аник белгилаб олиш;республикада жамоатчилик хавфсизлигини оширишга хизмат килувчи курол ва ук-дорилар турлари (травматик, пластик куроллар, кучайтирилган кувватга эга пневматик ва газли куроллар, радиоактив нурланиш, биологик омиллар кулланилган куроллар вахоказо) айланмасига чекловлар урнатиш;курол айланмаси сохасида лицензия-рухсат бериш тартиблари хамда ушбу сохада ваколатли давлат органлари компетенцияларини урнатиш;курол ва ук-дориларни олиб куйиш учун белгиланган аник асослаш, ишлаб чикарилган ва олиб келинган курол ва ук-дориларни мажбурий сертификатлашни ташкил этиш;курол ва ук-дориларни экспорт-импорт килиш, олиб кириш ва олиб чикиш хамда дипломатик ваколатхоналар ёки халкаро шартномалар асосида республика худудида вактинча булиб турган хорижий делегациялар хавфсизлигини таъминлаш учун фойдаланилувчи куроллар айланмаси тартибларини тасдиклаш.
ИИВнинг кайд этишича, конун лойихаси фукароларнинг ук отар куроллардан истисно тарикасида факатгина ов ва спорт билан шугулланиш максадларида (руйхатга олинган ов жамиятлари ва спорт клублари аъзоларига) эгалик килиш ва улардан фойдаланишни кузда тутади. Мос равишда жисмоний шахсларга уз-узини химоя килиш максадида жамоатчиликка хавф тугдирувчи ук отар ва бошка турдаги куролларга эгалик килишларига йул куйилмайди.
Фукароларга уз-узини химоя килиш воситалари сифатида фойдаланишга газ баллончалари, механик пуркагичлар, аэрозолли ва бошка курилмалар, шунингдек, Согликни саклаш вазирлиги фойдаланишга рухсат берган элекрошок ускуналари, учкун чикарувчи разрядниклардан фойдаланишга ижозат берилади.
Бунда уз-узини мудофаа килиш учун фойдаланишга рухсат берилувчи воситаларга эгалик килишда ички ишлар органлари томонидан зарурий текширув тадбирлари натижалари буйича рухсатнома булиши талаб этилади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.