International champions cup класикода барселона галаба козонди — узбекистон

International champions cup класикода барселона галаба козонди — узбекистон

International champions cup. класикода барселона галаба козонди — узбекистон

International Champions Cup доирасида «Реал» ва «Барселона» уртасидаги учрашуви якунига етди. Жамоалар хали юкори формада булмасалар-да, мухлисларга очик уйин намойиш килиб беришди.
Бахснинг 3-дакикасида Лионель Месси хисобни очишга муваффак булди. Бускетснинг узатмасидан кейин аргентиналик футболчи ракиб жарима майдончасига кириб бориб, Марселони алдади ва чап оёкда кучли булмаган зарба берди. Туп Каземиронинг оёгига тегиб, Наваснинг устидан ошиб утди ва турга бориб тушди.
Орадан 4 дакика утиб, «Барса» иккинчи тупни «Кироллик клуби» дарвозасига жойлади. Неймар чап канотдан жарима майдончасига якинлашиб борди ва ярим айлана устига узатма берди. Суарес тупни утказиб юборди. Ракитич эса унг оёкда кучли зарба билан дарвозани ишгол килди.
Утказиб юборилган голлардан кейин «Реал» аста-секин узига кела бошлади ва дастлабки аник зарбани голга айлантирди. Матео Ковачич «Барса» жарима майдончаси ташкарисида Пикени алдаб утди ва 17 метрдан аник зарба бериб, Силессенни догда колдирди.
Шундан кейин каталонияликлар 2та ута кулай имкониятдан фойдалана олишмади. Неймарнинг зарбасига бироз аниклик етишмаган булса, Месси яккама-якка вазиятда берган зарбасини Кейлор Навас кайтаришга муваффак булди. Зидан шогирдлари эса иккинчи кулай имкониятни хам голга айлантиришди. «Барселона» бурчак тупи уйинга киритган пайтда «Реал» намунавий карши хужум ташкил килди. Ковачичнинг узатмасидан кейин Асенсио дарвозабон билан юзма-юз холатда колди ва тупни дарвозага жойлади.
Иккинчи булимни хам Вальверде шогирдлари фаол бошлашди. 50-дакикада Неймар чап канотда белгиланган жарима тупини дарвозабон майдончасига етказди. Пике 5 метр масофадан тупни оёги билан «Реал» дарвозасига жойлаб куйди. Орадан 5 дакика утиб Неймарнинг узи гол уриши мумкин эди. Мессининг узатмасидан кейин бразилиялик футболчи бирга-бир вазиятга чикиб кетди, аммо дарвозани ишгол эта олмади.
Шундан сунг хар иккала жамоа сафида кетма-кет узгаришлар була бошлади ва бошлангич таркибдаги футболчилардан деярли хеч ким колмади. Иккинчи булимда майдонга тушган Иско хисобни тенглаштиришга якин келди. Учрашувнинг 81-дакикасида у чап канотдан марказ буйлаб юриш килди ва 15 метрлардан олис бурчакка аник зарба берди. Яспер Силессен бармокларининг учи билан тупни майдон ташкарисига чикариб юборди.
Шу тарика, «Барселона» ёзги класиколарнинг дастлабкисида галаба козонди. Каталонияликлар Халкаро чемпионлар кубогининг АКШдаги турнесида голибликни кулга киритди.
International Champions Cup
Реал Мадрид Испания – Барселона Испания 2:3 (2:2, 0:1)
30 июль, 05.05, «Sun Life Stadium»
Голлар: 0:1 – 3 Месси, 0:2 – 7 Ракитич, 1:2 – 14 Ковачич, 2:2 – 36 Асенсио, 2:3 – 50 Пике.
Реал Мадрид – Навас, Варан (Вальехо, 46), Марсело (Тео, 74), Карвахаль (Хакими, 74), Рамос (Начо, 46), Ковачич (Себальос, 74), Каземиро (Маркос Льоренте, 74), Асенсио (Васкес, 46), Модрич (Иско, 46), Бэйл (Оскар Родригес, 74), Бензема (Майораль, 74).
Барселона – Силлессен, Умтити (Вермален, 63), Пике (Маскерано, 73), Альба (Динь, 73), Алеиш Видаль (Нелсон Семеду, 63), Ракитич (Аленья, 73), Бускетс (Серджи Сампер, 73), Иньеста (Сержи Роберто, 46), Неймар (Туран, 73), Месси (Денис Суарес, 63), Суарес (Пако Алькасер, 63).
Огохлантиришлар: Варан (22), Карвахаль (60), Суарес (60), Серджи Сампер (78).

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.