Интервью александр гейнрих жчга чикиш истаги фаолиятидаги кийинчиликлар ва сурия билан уйиндаги селфи хак

Интервью: александр гейнрих жчга чикиш истаги, фаолиятидаги кийинчиликлар ва сурия билан уйиндаги селфи хакида — узбекистон

Узбекистон миллий терма жамоаси хужумчиси Александр Гейнрих ФИФА расмий сайтига интервью берди. УФФ матбуот хизмати томонидан ташкил килинган сухбат чогида тажрибали футболчи фаолиятидаги кийинчиликлар, саралаш боскичидаги булажак тукнашувлар, ЖЧ–2018 турнирига чикиш орзуси хамда Сурияга карши уйиндаги селфи хакида сузлаб берди.
ФИФА мухбири Александр Гейнрихнинг Сурия билан уйинда олган селфисига олдиндан тайёргарлик курган-курмагани хакидаги саволга куйидагича жавоб берди: “Сурия билан уйиндаги селфи уз-узидан келиб чикди. Журналист Нодирхужа Йулдошев телефонини менга узатди ва ажойиб эхтирослар остида селфига тушдик”.
Узбекистонлик хужумчидан интервью олган мухбир Гейнрихни бир неча кун олдин фаолиятини якунлаган Франческо Тоттининг селфи билан гол нишонлашига киёслади.
“Тотти менга ёкади, у хакикий афсона. Унинг сунгги уйинини курдим ва футбол билан хайрлашганини куриб йигладим. У сингари гол нишонлаганимдан мамнунман”, – дея жавоб берди хужумчи.

Узбекистонлик хужумчи Россияда булиб утадиган Жахон чемпионатига чикиш истаги хакида куйидаги фикрларни билдирди: “Россиядаги ЖЧга боришни жуда хам хохлар эдим. ЖЧ кандай экани хакида тушунчага эгаман, чунки 2003 йили БААдаги U-20 Жахон чемпионатида иштирок этганман. Россиядаги ЖЧ–2018 турнирида катнашиб, кейин фаолиятимни тугатишни истардим”.
Александр Гейнрих Узбекистондан ташкари фаолияти давомида Россия, БАА, Жанубий Корея чемпионатларида туп сурган. Айни вактда эса у Козогистонда уйнамокда. Футболчи турли мамлакатларда хар хил футбол маданиятига дуч келгани ва узига яраша тажриба орттирганини маълум килди.
“Россияга биринчи борганимда жуда ёш эдим ва у ерда футбол уйнаш осон эмаслигини тушундим. Машхур лига, номдор футболчилар, катта пул. Асосий таркиб аъзоси булиш осон булмаганини тан олиш керак. БААда умуман бошкача булган: узгача техника ва ноодатий маданият. Россия ва БААдаги фаолиятим давомида узим учун керакли хулосалар чикариб, тажриба туплаганман.
Жанубий Кореяда эса кийналганман. Бу ердаги хаёт тарзи, махаллий овкат, шунингдек, машгулотларга куникиш осон кечмаган. Бир ой утгач К-Лигада менга мушкул булишини тушундим. Менимча, Кореядаги карьерам энг кийини булган. Козогистонда хам анчадан буён уйнайман ва бу ер менга маъкул. Козогистон ва Узбекистон бир-бирига якин булгани учун деярли барча нарсалар бир хил ва айнан шу нарса менга кулайлик яратмокда”, – деди узбекистонлик хужумчи.
Маълумот урнида, Александр Гейнрих “Дустлик” (2001), “Пахтакор” (2002, 2005, 2007–2011), ЦСКА (2003–2004, Россия), “Торпедо” (2005–2006, Россия), “Сувон Блювингс” (2011, Ж. Корея), “Эмирейтс” (2012, БАА), “Актобе” (2012–2014, Козогистон), “Локомотив” Тошкент (2014) клубларида туп сурган. 2015 йилдан буён эса у Козогистоннинг “Ордабаси” жамоаси шарафини химоя килмокда.
Александр Гейнрих 2002 йилдан буён миллий терма жамоа шарафини химоя килиб келмокда. Шу вакт мобайнида у 93 учрашув утказиб, 31 та голга муаллифлик килди. Терма жамоа сафидаги уйинлари сони 100 тага етиб колганига карамай, Гейнрих индивидуал натижалар мухим эмаслигини, асосийси жамоавий уйин эканини таъкидлади.
“Мен шахсий натижа ёки рекордлар ортидан кувмайман. Футбол – жамоавий уйин ва бу энг асосийси”, – деди Гейнрих.
ЖЧ–2018 турнирига саралаш боскичи хакида фикр билдирар экан, Александр Гейнрих сунгги турда Жанубий Кореяга карши кечадиган уйин хал килувчи ахамиятга эга ёки эга эмаслиги хакида гапириш эрталигини айтди.
“Бу хакда гапиришга хали эрта. Жанубий Кореяга карши уйин хал килувчи булиши учун олдиндаги уйинларда очко олишимиз керак. Кейин кореяликларга карши уйинни хал килувчи десак булади. “ЖЧ–2018 мусобакасига автоматик равишда йул олиш учун бор кучимизни берамиз. Барчаси уз кулимизда”, – деди хужумчи.
ЖЧ–2018 турнирига саралаш боскичи “А” гурухи 7-туридан кейин вазият куйидагича: Эрон 17 очко билан пешкадам. Жанубий Корея 13 очко, Узбекистон 12 очко билан мос равишда 2–3 уринларни эгаллаб турибди. Гурухдаги 4–6 уринларни эса тегишли равишда Сурия (8 очко), Хитой (5 очко) ва Катар (4 очко) эгаллаган.
Александр Гейнрих Узбекистон сафида гол урса кандай нишонлаши хакидаги саволга куйидагича фикр билдирди. “Навбатдаги голимни кандай киритишимни ТВ оркали курасиз. Бу сиз учун сюрприз булади”, – дея интервьюга якун ясади Александр Гейнрих.
Маълумот учун, Узбекистон миллий терма жамоаси 12 июнь куни Техронда Эрон мехмони булади. 31 август куни эса Самвел Бабаян шогирдлари сафарда Хитой билан, 5 сентябрь куни эса Тошкентда Жанубий Корея билан тукнаш келади.

Оцените статью
Добавить комментарий