Ирригация ва мелиорация институти тожикистон отмлари билан хамкорлик килади — узбекистон

Ирригация ва мелиорация институти тожикистон отмлари билан хамкорлик килади — узбекистон

Тошкент ирригация ва мелиорация институти (ТИМИ) Шириншох Шотемур номидаги Тожикистон аграр унирверситети хамда Тожикистон гидротехника ва мелиорация илмий-тадкикот институти билан хамкорлик килиш тугрисидаги хужжатларни имзолади, деб хабар килди Марказий Осиё Минтакавий экологик маркази «Газета. uz»га.
Келишувлар 2?4 май кунлари Марказий Осиё ва Афгонистон олий таълим муассасалари сув хужалиги хамда илмий-педагогик таркиби иштирокидаги алмашинув тури доирасида имзоланди. Бу минтака мамлакатлари академик хамжамияти уртасидаги биринчи алмашинув булиб, унда 6 давлатдан 40 нафардан зиёд вакил иштирок этди.
Лойиха доирасида Марказий Осиё ва Афгонистон мамлакатларидан 48 нафар магистрантни укитиш ва 60 та тадкикотни амалга ошириш режалаштирилган.
Тур иштирокчилари ТИМИ, Тошкент вилояти Юкори Чирчик туманидаги гидротехник иншоот, сугоришнинг тежамкор тизимларидан фойдаланаётган фермер хужаликлари ва интенсив богларга ташриф буюрди. Интеграциялашган сув манбаларини бошкариш учун кадрлар тайёрлашнинг ягона тизимини яратиш, магистрантлар учун илмий малака оширишлар ва илмий рахбарлар умумий тизимини ташкил этиш тугрисидаги келишувга эришилди.
Тадбир АКШ Халкаро тараккиёт агентлиги (USAID) томонидан молиялаштирилаётган «МОда Сув, таълим ва хамкорлик» Марказий Осиё Минтакавий экологик марказ лойихаси доирасида ташкил этилди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.