Ислом бирдамлик уйинлари якунлари узбекистон 63 медални кулга киритди — узбекистон

Ислом бирдамлик уйинлари якунлари: узбекистон 63 медални кулга киритди — узбекистон

16?22 май кунлари Бокуда (Озарбайжон) булиб утган IV Ислом бирдамлик уйинларида Узбекистон спортчилари 63 медални кулга киритди. Миллий терма жамоа 57 мамлакат орасида туртинчи уринни кулга киритди.
Енгил атлетика ва пара-атлетика — 9 медаль (3?3?3)
Надия Дусанова (баландликка сакраш) олтин медални кулга киритди, Нигина Шарипова 100 м ва 200 м га югуришда мос равишда кумуш ва бронза медалларига сазовор булди, Иван Зайцев (найза улоктириш) кумуш, Сергей Дементьев (ядро улоктириш) — бронза медали сохибига айланди.
Паралимпиячилар уртасида Александр Свечников (найза улоктириш) жахон рекордини урнатди ва Уйинлар чемпиони булди, Дониёр Солиев (узунликка сакраш) олтин, Мансур Абдурашидов (100 м га югуриш) — кумуш, Элбек Султонов (ядро улоктириш) — бронза сохиби булди.
Бокс — 5 медаль (3?0?2)
Абдулхай Шорахматов (56 кг гача), Алиёр Норалиев (64 кг гача) ва Бобо-усмон Батуров (69 кг) шохсупанинг юкори погонасидан жой олди. Мироншох Ибрагимов (49 кг гача) ва Аброржон Кодиров (52 кг гача) бронза медали сохиби булди.
Спорт ва бадиий гимнастика — 7 медаль (2?3?2)
Шанба куни Халкаро гимнастика шон-шараф залига киритилган афсонавий гимнастикачи Оксана Чусовитина таяниб сакрашда олтин медални кулга киритди.
Анастасия Сердюкова, Нуриниссо Усмонова ва Сабина Тошкенбоева жамоавий чикишда кумуш медалга лойик топилди. Яккалик машкларда булавалар билан чикиш килган Анастасия Сердюкова олтин, обруч ва копток билан эса иккита кумуш медални кулга киритди. Сабина Тошкенбоева булава ва тасма билан чикишда бронза медалларига сазовор булди.
Дзюдо ва пара-дзюдо — 10 медаль
Паралимпия термаси вакиллари Шухрат Бобоев (90 кг гача) ва Ширин Шарипов (+100 кг) мусобаканинг олий шохсупасини банд этди, Феруз Саидов (73 кг гача) терма жамоа газнасига кумуш, Гулрух Рахимова (70 кг гача) — «бронза» олиб келди.
Гулноза Матниёзова 700 кг гача вазн тоифасида энг яхши деб тан олинган булса, Диёрбек Урозбоев (60 кг гача), Давлатбек Бобонов (81 кг гача) ва Бекмурод Олтибоев (+100 кг) Исломиада бронза медалларига сазовор булди.
Жамоавий мусобакаларда дзюдо буйича эркаклар ва аёллар терма жамоаси бронза медалларига лойик курилди.
Карате — 4 медал (1?0?3)
Садриддин Сайматов (60 кг гача) биринчи, Абдулазиз Отабаев (84 кг гача), Барно Мирзаева (61 кг гача) ва Достонбек Отаболаев (75 кг гача) учинчи булди.
Ук отиш — 2 медаль (0?0?2)
10 метр масофага пневматик милтикдан ут отишда Саидхон Сайфуддинов ва Сакина Мамедова «бронза»ни кулга киритишди.
Таэквондо — 7 медаль (2?2?3)
Ниёз Пулатов (58 кг гача) ва Никита Рафалович (74 кг гача) Исломиада чемпионига айланишди. Дмитрий Шокин (+87 кг) хамда Умида Абдуллаева (62 кг гача) кумуш медални кулга киритган булса, Максим Рафалович (80 кг гача), Светлана Осипова (+73 кг) ва Нигора Турсункулова (67 кг гача) бронза медали сохиби булди.
Теннис — 5 медаль (0?3?2)
Жамоавий мусобакаларда узбекистонлик Полина Меренкова, Сабина Шарипова ва Камола Умарова иккинчи, эркаклар термаси — Сергей Фомин, Саидаъло Саидкаримов ва Амал Султанбеков — учинчи уринга лойик топилди.
Жуфтлик мусобакаларда Сабина Шарипова — Полина Меренкова ва Саидаъло Саидкаримов — Амал Султанбеков дуэтлари кумуш медалга сазовор булди.
Индивидуал беллашувларда Сабина Шарипова учинчи булди.
Огир атлетика — 9 медаль (1?3?5)
Узбекистон огир атлетикачилари уртасида Рустам Жангабоев (+105 кг) олтин медалга сазовор булди.
Кумушхон Файзуллева (63 кг гача), Улугбек Алимов (85 кг гача) ва Фарходбек Собиров (94 кг гача) кумуш медални кулга киритган булса, Муаттар Набиева (58 кг гача), Манзурахон Мамасалиев (69 кг гача), Омадой Отакузиева (75 кг гача), Достон Ёкубов (69 кг гача) ва Иван Ефремов (105 кг гача) бронза медали сохибларига айланди.
Спортча кураш — 5 медаль (0?2?3)
Юнон-рим услуби курашчилари Исломжон Бахромов (59 кг гача) ва Муминжон Абдуллаев (130 кг гача) мусобака вице-чемпионлари булди. Рустам Ассакулов (98 кг гача) эса учинчи булди.
Эркин курашчи Бекзод Абдурахмонов (74 кг гача) ва Нодиржон Сафаров (57 кг гача) хам бронза медалларига сазовор булди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.