Ислом каримов хайкали лойихалари танловида илхом жабборов голиб булди — узбекистон
Ислом каримов хайкали лойихалари танловида илхом жабборов голиб булди — узбекистон
Узбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов хайкалини яратиш буйича энг яхши лойихалар халкаро танловида Илхом Жабборов голиб булди, деб хабар килди Бадиий академия «Газета. uz»га.
Биринчи ва иккинчи уринларни мос равишда Жасванд Анназаров ва Тулаган Тожихужаев эгаллади. Тулаган Ёркулов ва Фарит Ахметзянов, шунингдек жанубий кореялик хайкалтарошлар Канг Чул Хи, Ли Чонг Ан ва Чунг Юнг Су рагбатлантирувчи мукофотларни кулга киритди.
Илхом Жабборов — Мустакиллик майдонига урнатилган Мустакиллик ва эзгулик монументи хамда пойтахт марказидаги Амир Темур хайкали муаллифи.
Бадиий академия Марказий кургазмалар залида танлов якунлари буйича утказилган маросимда академия раиси Акмал Нур энг муносиб ишларни танлаб олиш жуда мураккаб кечгани, голибликка куплаб номзодлар булганини таъкидлаб утди .
Унинг кушимча килишича, хайкалтарошлар олдида улкан вазифалар турибди. Узбекистоннинг турли шахарларида Шароф Рашидов, Абдулла Орипов, Озод Шарофуддинов, Саид Ахмад ва Саида Зуннунова, Мухаммад Юсуф хайкаллари барпо этилиши лозим.
Тошкент , Самарканд ва Каршида Ислом Каримовнинг кандай хайкаллари урнатилиши хозирча маълум эмас. Давлат буюртмаси бажаришга киришилганда ушбу масалага ойдинлик киритилади.
Танловда Узбекистон, Туркманистон, Украина, Жанубий Корея, Италия, Германия ва Австралиядан 58 нафар муаллиф томонидан такдим этилган 68 лойиха намойиш этилди . Голиблар санъат, маданият, адабиёт ва архитектура сохасининг йирик намоёндаларидан иборат 11 кишилик махсус комиссия томонидан аникланди.
Комментарии 0