Ислом каримов хайкали унинг собик кароргохи каршисига урнатилади фото — узбекистон
Ислом каримов хайкали унинг собик кароргохи каршисига урнатилади (фото) — узбекистон
Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жума куни учта шахарда мамлакатнинг биринчи Президенти Ислом Каримов хайкалини урнатиш хамда Самаркандда ёдгорлик мажмуасини куриш буйича лойихалар билан танишди. Бу хакда «Узбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастурида хабар килинди.
«Халкимиз ва халкаро хамжамият Ислом Каримов номини Жорж Вашингтон, Шарл де Голл, Мустафо Камол Отатурк сингари давлат ва сиёсат арбоблари каторига куяди», — деди Шавкат Мирзиёев. Унинг сузларига кура, бу биринчи Президент эришган муваффакиятларнинг тан олинишидир.
Самарканддаги ёдгорлик мажмуаси лойихаси.
Узбекистон мустакиллигининг 26 йиллигига кадар Самарканддаги Ислом Каримов дафн этилган жойда ёдгорлик мажмуаси бунёд этилади.
Тошкентдаги Ислом Каримов ёдгорлик лойихаси.
Ислом Каримов узок йиллар фаолият олиб борган Оксарой кароргохида Ислом Каримов хайрия жамоат фонди ва унинг номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси фаолият курсатади. Кароргох каршисидаги майдонга эса биринчи Президент хайкали урнатилади.
Тошкентдаги Ислом Каримов хайкали лойихаси.
«Ахборот» дастурида намойиш килинган чизмалардан куриш мумкинки, хайкал якинида Узбекистоннинг диккатга сазовор масканлари, жумладан Самарканддаги Регистон майдони, Шахрисабздаги Амир Темур майдони, Тошкентдаги «Узбекистон» Форумлар саройи ва бошка объектлар макетлари боги ташкил этилади.
Самарканддаги Ислом Каримов хайкали лойихаси.
Самарканд марказига хам биринчи Президент хайкали урнатилади. Унинг якинида музей бунёд этилиб, хиёбон атрофига фавворалар ва майсазорлар жойлаштирилади.
Каршидаги Ислом Каримов хайкали лойихаси.
Яна бир хайкал Ислом Каримов 1986—1989 йиллар давомида Кашкадарё вилояти рахбари сифатида ишлаган Карши шахрида бунёд этилади.
Комментарии 0