Ислом каримов хати учун курашган врач ишдан олиниши мумкин — узбекистон
Ислом каримов хаёти учун курашган врач ишдан олиниши мумкин — узбекистон
«Единая Россия»нинг бир гурух депутатлари Давлат Думасига тиббий муассасалар рахбарлари ёшини 65 ёш килиб чегаралаш тугрисидаги конунчилик лойихасини киритган. Айни вактда, Россиядаги куплаб рахбарлар уз лавозимларидан махрум булиш хавфи остида турибди. Улар орасида Ислом Каримов хаётини асраш учун курашган машхур кардиохирург Лео Бокерия хам бор ТОШКЕНТ , 25 мар — янгиликлар . Россия Давлат Думаси мамлакатдаги энг номдор тиббиёт марказларини рахбарсиз колдириши мумкин, деб хабар килди РИА Новости. © S PUTNIK/ АЛЕКСАНДР КОНДРАТЮК Хоразмда Россия тиббиёт марказлари филиаллари очилади.
Мамлакатнинг энг олд тиббиёт марказлари уз рахбарларидан махрум булиши мумкин. Улар орасида машхур кардио-жаррох Лео Бокерия хам борлиги айтилмокда.
Узбекистоннинг биринчи президенти огир бетоб булганида, Россиялик мутахассисларнинг бир гурухи бир неча кун давомида Ислом Каримов хаёти учун курашган. Ушанда Узбекистонга икки гурух мутахассислар юборилган, улардан бири — машхур жаррох Лео Бокерия бошчилигидаги кардиохирурглар жамоаси булган.
РИА Новостининг ёзишича, айни вактда Россия Давлат Думасига «тиббиёт муассасалари рахбарлари ва уларнинг уринбосарлари учун» рахбарлик килиш ёши 65 ёшгача этиб белгилаш тугрисида янги конун лойихаси киритилган.
Бу ерда гап давлат ва шахар касалхоналари тугрисидагина эмас, балки мамлакатнинг энг олд тиббиёт марказлари хакида хам бормокда. Россия Мехнат кодексига узгартириш киритмокчи булган депутатлар «Единая Россия» аъзолари эканлиги кушимча килинган.
Россия Давлат Думасининг мехнат, ижтимоий сиёсат ва ветеранлар масалалари буйича кумитаси раиси уринбосари Михаил Тарасенко бундай чоралар сохани «согломлаштиради» деган фикрни билдирмокда.
Тарасенко «мамлакатнинг энг номдор врачлари уз рахбарлик лавозимла ридан истеъфога кетадиларми?
» деган саволга жавоб беришга кийналган.
Айни вактдам ушбу янгилик мамлакатнинг тиббиёт сохасидаги энг олд мутахассислари томонидан кескин танкид килинмокда.
Жумладан, Н. В.Склифосовский номидаги шошилинч ёрдам рахбари, Россияда хизмат курсатган врач Могели Хубутия бундай карор мамлакатдаги тиббиёт тараккиётига какшатгич зарба бериши мумкинлигини таъкидлаган.
«Илмий иш, масалан, жаррохликнинг янги турларини ишлаб чикишни марказ ёки институт рахбари иштирокисиз тасаввур килиб булмайди. Ахир улар мамлакатнинг олд жаррохлари, онкологлари, кардиологлари… Тиббиёт сохаси ривожида уларнинг роли мухим. Бирданига хаммасининг бошини олиш ярамайди. Колаверса, улардек шифокорларни бир кунда тарбиялашнинг иложи йук. бунга учун йиллар давомида амалга ошириладиган захматли мехнат натижасида эришилади.
Хаммаси инсоннинг жисмоний ва аклий кобилияти холатига боглик. Агар у муваффакиятли мехнат килаётган булса, уни лавозимдан махрум килишнинг нима кераги бор? 77 яшар Лео Бокерия бир кунда бешта операцияни амалга оширади — бундай жаррохликларни бошка хеч ким амалга оширолмайди!», — деб фикр билдирган Хубутия.
Хубутияга кура, агар бош врачлар ёки комиссия рахбарлари ишида купол хатоликлар аниклашса, уларни лавозимларидан олишган. «Аммо бу ёш туфайли эмас, балки коникарсиз иши учун килинган», — кушимча килади у.
Ушбу макола чоп этилаётган вактда Россия Согликни саклаш вазирлиги тиббиёт муассасалари рахбарлари учун ёш чегараси жорий этилиши борасида хеч кандай изох бермаган.
Комментарии 0