Ижтимоий масалаларни хал килиш учун аввало иктисодитни ривожлантириш керак — президент — узбекистон

Ижтимоий масалаларни хал килиш учун аввало иктисодитни ривожлантириш керак — президент — узбекистон

Ижтимоий масалаларни хал килиш учун аввало иктисодиётни ривожлантириш керак — президент — узбекистон

Кашкадарё вилоятига сафар килган президент Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни Карши шахрида булиб утган йигилишда Кашкадарё иктисодиётини таркибий узгартириш, одамларни иш билан таъминлаш йулларини курсатиб утди. Бу хакда президент матбуот хизмати хабар берди.
— Ижтимоий масалаларни хал килиш учун аввало иктисодиётни ривожлантириш керак. Шу боис 2019—2020 йилларда саноат, кишлок хужалиги, хизмат курсатиш ва бошка сохаларда амалга ошириладиган 1 минг 200 дан зиёд лойиха буйича таклифлар ишлаб чикилди, — деди Шавкат Мирзиёев.
Жорий йилда вилоятга 63 мингдан зиёд хорижлик сайёх келгани, лекин бу жуда камлиги кайд этилди. Бу сохадаги барча имкониятларни ишга солиш, Шахрисабзни фестиваллар шахрига айлантириш буйича курсатмалар берди.
Кишлок хужалигидаги натижалар коникарсизлиги, пахтачиликда жиддий камчиликларга йул куйилгани танкид килинди. Келгуси йили вилоятда пахта етиштиришни 52 фоиз майдонда кластер усулига утказиш, тайёр махсулотлар экспортини икки баробар ошириш вазифаси куйилди.
Давлат рахбари Яккабог, Камаши, Шахрисабз, Китоб туманларида 10 минг гектар майдонда узум, Чирокчи ва Косон туманларида 20 минг гектар лалми ерда тарвуз етиштириш имкониятларини курсатиб утди. Дехкон хужаликлари ва томоркаларга нухат, мош, ловия, кунжут каби бозорбоп махсулотлар экиш одамларга иш, кушимча даромад булишини таъкидлади.
Президент видеоселектор оркали туманлардаги одамлар билан мулокот килиб, уларнинг таклиф ва истакларини бажариш буйича мутасаддиларга топшириклар берди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.