Катта йотиш архитектор севильяни тарк этди — збекистон

Катта йотиш архитектор севильяни тарк этди — збекистон

Катта йў? отиш: архитектор севильяни тарк этди — Ўзбекистон

Рамон Мончи бутун футболчилик даврини “Севилья”да, доимий иккинчи дарвозабон ролида ўтказган. Майдондаги фаолиятини тугатгач, клуб уни ўз тизимида олиб? олди. Мончи 1999 йилдан техник директор вазифасида ишлай бошлади. У пайтларда клуб о? ир а? волда? олган,?арзларга ботиб, Примерадан Сегундага равона бўлган эди.
Рамон Мончи тез орада техник директор вазифасини спорт директорлигига алмаштирди ва клуб академиясини, скаутлик тармо? ини ривожлантиришга жиддий киришди.
Клубда вазият бутунлай ўзгарди. Академияда 400дан орти? бола тарбияланадиган бўлди. Бора-бора Испаниянинг энг яхши академияларидан бирига айланди. Унинг мактабидан Хосе Антонио Рейес, Серхио Рамос, Диего Капел, Хесус Навас, Антонио Пуэрта ва Алберто Морено каби тарбияланувчилар етишиб чи? а бошлади.
Биро? Мончи кўпро? скаутлик? обилияти ор? али шу? рат? озонди. У излаб топган нотаниш ном? еч? анча ва? т ўтмай, юлдузга айланар ва гранд клубларга йўл оларди. Унинг спорт директорлиги даврида “Севилья” бундай “топилма”лар эвазига нафа? ат йирик турнирларда совринларга эга чи? ди, балки уларни сотиш ор? али 200 миллион евродан орти? фойда кўрди.
Мончининг 10та муваффа? иятли топилмаси:
10. Гжегож Криховяк («Реймс» — «Севилья» — «ПСЖ»)
Криховяк 2014 йили французларнинг «Реймс» клубидан 4,5 миллион евро эвазига харид? илинганди. Польшалик футболчи тез орада клубнинг асосий ўйинчисига айланди. “Севилья” таркибида Европа Лигасини икки бор? ўлга киритди. Ёзги транферда клуб уни ПСЖга сотди ва? арийб 30 млн. евро ишлаб олди.
9. Алеиш Видаль («Альмерия» — «Севилья» — «Барселона»)
2014 йили «Альмерия»дан 3 миллион еврога сотиб олинган Алеиш Видаль дастлабки мавсумдаё? ажойиб ўйинлар ўтказиб, «Барселона» эътиборига тушди. “Севилья” уни 18 миллионов еврога пуллади.
8. Жоффре Кондогбиа («Ленс» — «Севилья» — «Монако»)
Айни пайтда «Интер» футболчиси? исобланган Кондогбиа «Севилья»га французларнинг «Ленс» клубидан 4 миллион евро эвазига олиб келинганди. «Севилья» либосида атиги бир мавсум тўп сурган футболчи грандлар эътиборига тушди ва 2013 йили 20 миллионов евро эвазига «Монако»га жўнатилди.
7. Сейду Кейта («Ленс» — «Севилья» — «Барселона»)
Кейта? ам 2007 йили «Ленс»дан 4 миллион еврога харид? илинганди, бир йил ўтиб эса, Гвардиола уни 14 миллионов евро эвазига «Барселона»га олиб кетди.
6. Кевин Гамейро («ПСЖ» — «Севилья» — «Атлетико»)
Гамейронинг трансфери “Севилья”га 7 миллион еврога тушганди. «ПСЖ»да асосий таркибга кира олмаган футболчи Андалусияда порлади. Жамоасининг му? им юту? ларини таъминлаш билан бирга, грандлар эътиборига тушди. Ёзги трансферлар ойнасида “Атлетико” бу футболчи учун? арийб 40 миллионов евро сарфлади.
5. Луис Фабиано («Порту» — «Севилья»)
Бразилиялик? ужумчи 2005 йили 3 миллион евро эвазига «Порту»дан олиб келинганди. Олти мавсум давомида Фабиано «Севилья» либосида 225 ўйин ўтказди ва 106 гол муаллифи бўлди, клуб афсоналари сафига кирди.
4. Жулио Баптиста («Сан-Паулу» — «Севилья» — «Реал Мадрид»)
Баптиста «Севилья»га 2003 йили олиб келинди. Футболчи учун Бразилиянинг «Сан-Паулу» клубига 3 миллион евро тўланди. Баптиста? ам андалусларнинг юлдузли футболчисига айланди ва Мадриднинг “?ироллик клуби” эътиборига тушди. «Реал» у учун 20 миллион евро тўлади.
3. Карлос Бакка («Брюгге» — «Севилья» — «Милан»)
2013 или 7 миллион еврога харид? илинган колумбиялик? ужумчи билдирилган ишончни тўла о? лади. Клубга ўзининг му? им голлари билан му? им совринлар келтирди. Унинг? ам кетиш пайти келди. Карлос Баккани ўз сафига? ўшиб олиш учун «Милан» 30 миллион евро сарфлашига тў? ри келди.
2. Иван Ракитич («Шальке» — «Севилья» — «Барселона»)
2011 йили Мончи “Шальке”дан кўпчиликка нотаниш Ракитични «Севилья»га олиб келди. Яна ўша сумма – атига 3 миллион евро эвазига. Уч йиллик фаолиятидан сўнг, хорватиялик футболчи «Барселона» билан шартнома имзолади. «Севилья» унинг трансферидан 18 миллион евро ишлаб олди.
1. Дани Алвес («Баия» — «Севилья» — «Барселона»)
Дани Алвес 2002 йили Бразилиянинг «Баия» клубидан топиб келинади. Трансфер суммаси атига 800 минг евро тушганди. 2008 йилда эса? имоячи «Барселона»га 35 миллион еврога сотилади.
«Биз? али деярли танилмаган ва ўрта ривожланиш бос? ичида бўлган футболчиларни харид? иламиз. Сўнг эса уларни юлдуз даражасига кўтариб, сотиб юборамиз. Биз футболчилардан пул келтириш модели бўйича ишлаймиз. Биро? бу натижаларимизга салбий таъсир кўрсатмайди. Шунинг учун услубимиз мухлисларимизни? ам? они? тиради” – дейди Мончи.
Албатта, Мончининг? ар бир топилмаси? ам муваффа? иятли чи? авермайди. Ахир, хатоларсиз ишлашнинг иложи йў?.
Рамон Мончининг ажойиб карьераси дунёнинг гранд клублари эътиборини тортмай? ўймади. “Барселона” ўтган мавсумда унга жиддий таклиф билан чи? ди. «Зенит», «Бавария», МЮ, “Реал”… У эса барча таклифларни бирин-кетин рад этди.
У худди футболчилик даврида бўлганидек фа? ат “Севилья”да фаолиятини давом эттирадигандек эди. Лекин ўтган? афтада у Андалусиядан кетишини эълон? илди. Клуб? ам тасди? лади буни.
“Севилья” катта йў? отишга учради. Мончи нафа? ат Андалусияни, Испанияни? ам тарк этиш арафасида. Хабарларга кўра, у Италиянинг “Рома” клуби билан келишиб? ўйган. Агар шундай бўлиб чи? са, фа? атгина севильяликлар учун эмас, бугун Ла Лига учун жиддий йў? отиш бўлади бу.
Лутфулла Турсунов

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.