Комилов испанияда арипов германияда бизнес форум утказмокда — узбекистон

Комилов испанияда, арипов германияда бизнес форум утказмокда — узбекистон
Бош вазир Абдулла Арипов 14-17 ноябрь кунлари Германияда булади.
Испания ва Узбекистон уртасида 13 ноябрь куни иктисодиёт ва саноат сохасида хамкорлик килиш буйича меморандум хамда Узбекистон ва Испания савдо-саноат палатлари уртасидаги хамкорлик келишуви имзоланди.
Узбекистон ташки ишлар вазирлигининг билдиришича, мазкур хужжатлдар Мадридда утган Испания — Узбекистон бизнес форуми доирасида имзоланган.
Ташки ишлар вазири Абдулазиз Комилов рахбарлигидаги делегация Испаниядадаги етакчи ширкатлар вакиллари билан алохида учрашувлар утказишни хам режалагани расмий хабарда таъкидланган.
12-15 ноябрь кунлари Узбекистон делегацияси Испания Сенати, Ташки ишлар ва хамкорлик вазирлиги, Иктисодиёт, саноат ва ракобат вазирлиги хамда Савдо палатаси рахбарияти билан музокаралар утказади.
Ташки ишлар вазирлиги маълумотида айтилишича, узбекистоннинг Испания билан 2017 йил январь-июль ойларидаги товар айрибошлаши 71,5 миллион долларни ташкил килади.
14-17 ноябрь кунлари Испанияда утгани каби бизнес форум Германияда хам утказилиши режалаштирилмокда.
Германияга борадиган Узбекистон делегациясига бош вазир Абдулла Арипов рахбарлик килади.
Расмий хабарда Абдулла Ариповнинг Германия марказий хукумати расмийлари билан учрашувлар утказиши ёки утказмаслиги борасида маълумот берилмаган.
Хабарда айтилишича, Арипов Бавария Федерал ери бош вазири Хорст Зеехофер билан учрашади, холос.
Комментарии 0