Коракалпогистондаги маданий мерос объектлари юнеско бутунжахон мероси руйхатига киритилади — узбекистон

Коракалпогистондаги маданий мерос объектлари юнеско бутунжахон мероси руйхатига киритилади — узбекистон
2 ноябрь куни Узбекистон Республикаси Президентлигига Узбекистон Миллий тикланиш демократик партиясидан номзод Сарвар Отамуратовнинг Коракалпогистон Республикасида сайловчилар ва кенг жамоатчик билан учрашуви булиб утди.
Учрашувда турли сохалар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, хотин-кизлар, ёшлар, махалла фаоллари, партия аъзолари хамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.
Учрашув Коракалпогистон Республикасининг барча туман ва шахарларининг сайловчилари билан онлайн видео конференция оркали мулокот тарзида булиб утди.
Учрашувда номзоднинг ишончли вакили Тажибай Романов иштирокчиларга Сарвар Отамуратовни таништирди ва унинг таржимаи холига тухталиб утди.
Президентликка номзод С. Отамуратов сузга чикиб, сайловчиларни сайловолди Дастурида белгиланган устувор вазифалар билан таништирди.
Номзод Миллий тикланиш — авваламбор миллий узликни англаш демакдир, Миллий манфаатлар ва миллий кадриятларимиз химояси — бош вазифамиз, Фарзандлари соглом ва баркамол юрт кудратли булур, Уз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йук, Баркамол авлод — миллат таянчи тамойили остида маънавий-маърифий, сиёсий ва суд-хукук, иктисодиёт, ижтимоий, ахборот, спорт ва ташки сиёсат сохаларида бир катор вазифалар белгиланганини айтиб утди.
Хусусан, сайловолди Дастурда маданий мерос объектларини химоя килишга алохида эътибор каратилган. Маълумки, Коракалпогистон Республикасида тарихий обидалар ва зиёратгохлар жуда куп. Улар каторида Беруний туманидаги Султан Увайс калъани, Хужайли туманидаги Миздакхон археология ёдгорлигини, Элликкалъа туманидаги Тупрок калъани ва бошка маданий мерос объектларини айтиш мумкин.
Шунингдек, И. Савицкий номидаги Коракалпок давлат санъат музейи ва Коракалпок давлат Улкашунослик музейида жуда кимматли кулёзмалар, экспонатлар, коллекциялар ва архив хужжатлари сакланмокда. Коракалпогистон Республикасида бундай улугвор тарихий меросни асраб-авайлаш ва хисобга олиш буйича муайян ишлар килинган. Аммо Узбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Коракалпогистон Республикаси кенгаши ва Жукорги Кенгасдаги фракцияси аъзолари, Халк депутатлари махаллий Кенгашлардаги УзМТДП гурухларининг назорат-тахлил фаолияти шуни курсатдики, хали бир катор маданий мерос объектлар хисобга олинмаган, экспонатлар, коллекциялар ва архив хужжатлари тулик тоифалаштирилмаган.
Ана шулардан келиб чикиб, Коракалпогистон Республикасидаги маданий мерос объектларини тулик хатловдан утказиб, хисобга олиш ишларини такомиллаштириш зарур. Музейлар, архивлар, кутубхоналарда ва бошка жойларда сакланаётган, маданий мерос объекти белгиларига эга булган экспонатлар, коллекциялар ва архив хужжатларининг тулик тоифалаштириш, бу борадаги конунчиликни янада такомиллаштириш лозим. Керак булса, уларнинг ЮНЕСКО Бутунжахон мероси руйхатига кирмаганларини унга киритишда фаоллик курсатиш — асосий вазифамиздир, деди номзод.
Сарвар Отамуратов эътироф этиб утганидек, мамлакатимизда ёшлар масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор бериб келинмокда. Эртамиз эгаларининг жисмонан соглом авлод булиб вояга етишлари, уларнинг келажаги хакида кайгурган номзод сайловолди Дастурида спортнинг барча турлари, айникса олимпиада уйинлари дастуридан урин олган хамда миллий турларини хар томонлама куллаб-куватлашни, болалар спортини ривожлантиришни уз олдига максад килган.
Шунингдек, номзод Учрашувда сайловолди Дастурнинг бошка сохалари хусусида хам атрофлича тухталиб утди. С. Отамуратов илгари сураётган вазифалар сайловчиларда катта кизикиш уйготди.
Учрашувда иштирокчилар номзоднинг сайловолди Дастурига уз муносбатларини билдирдилар. Сайловчилар айтиб утганларидек, Коракалпогистон Республикасида маданий мерос объектларини мухофаза килиш, айникса чекка ва олис худудларда бу борада уз ечимини кутаётган масалаларнинг мавжудлиги айни хакикат. Номзод илгари сураётган чора-тадбирларнинг хаётга татбик этилиши, Коракалпогистон Республикасида тарихий-маданий кимматга эга булган объектларни давлат хисобига олиш, моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрини ва номоддий маданий мерос объектларининг руйхатини юритишга хизмат килади.
Учрашув иштирокчилари номзоднинг спортнинг миллий турлари хамда болалар спортини ривожлантириш борасидаги фикрларини куллаб-кувватладилар. Коракалпогистонлик куп минг сонли ёшлар ва спортчилар учун миллий кадриятларимиз, матонат, жасорат, ватанпарварлик ва инсонпарварлик асосларини узида ёркин мужассам этган ва бугун дунёнинг 130 га якин мамлакатида кураш федерациялари ташкил этилганлигини хисобга олиб узбек курашини Олимпия уйинлари каторига киритиш максадида халкаро Кураш федерацияси, Халкаро ва миллий Олимпия Кумитаси билан алокани хар тарафлама мустахкамлаш долзарб вазифа эканлигини эътироф этдилар.
Номзоднинг сайловолди Дастурини куллаб-кувватлаб Кораузак тумани Халк таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш булими ходими К. Разбеков, Мангит иктисодиёт коллежи укитувчиси М. Юсупова, Нукус шахридаги 31-сонли мактаб директори В. Каленова ва бошкалар сузга чикдилар.
Учрашув сунгида С. Отамуратов иштирокчилар томонидан унинг таржимаи холи ва сайловолди Дастури юзасидан берилган бир катор саволларга жавоб берди.
Учрашувда номзоднинг ишончли вакили ва сузга чикканлар сайловчиларни Президентликка номзод Сарвар Отамуратовга овоз беришга чакирди.
Реклама хукуки асосида.
Комментарии 0