Косонсойда самарахон каримов хотирасига аталган мусобака утказилди — узбекистон

Косонсойда самарахон каримов хотирасига аталган мусобака утказилди — узбекистон

Косонсойда самарахон каримов хотирасига аталган мусобака утказилди — узбекистон

Бугунги кунда 9 май, том маънода юртимизнинг гуллаб-яшнашига уз хиссасини кушган инсонлар хотираси ёдга олинадиган, фахрийларга иззат – икром, мехр окибат одатдагиданда купрок курсатиладиган муборак санага айланган.
Шу муносабат билан Наманган вилоятининг Косонсой туманида «9-май — Хотира ва кадрлаш куни» хамда туман фахри булмиш рахматли Самарахон Каримовнинг 85-йиллигига багишланган мини-футбол буйича “Хотира” турнири утказилди. Куръа натижасига кура, 20 та жамоа, 4-гурухга булинган холда бахсларга киришадиган булишди. Жамоалар уртасидаги мусобака жуда кизикарли ва тенг кучлар остида утди.
Кизикарлиси, мусобака финалига “Давр 1987” хамда “Боруссия Дортмунд” жамоалари етиб келишди. Муросасиз ва тенг курашлар остида утган бахсда “Давр 1987” жамоаси ракибиларини 4:3 хисобида маглуб этиб, бош совринга сазовор булишди.
2-уринга “Боруссия Дортмунд” лойик курилган булса, 3-урин эса “Косонсой А-Серия” хамда “Гулистон” жамоаларига насиб этди.
Шунингдек, турнирда “Энг яхши футболчи” (Акмалхон Абдуллаев, “Боруссия Дортмунд”), “Энг яхши дарвозабон” (Абдусами Рахимбоев “Давр 1987”), “Энг яхши тупурар” (Баходирхон Иномов, “А-Серия”), “Энг яхши ёши катта футболчи” (Иброхимжон Каримов, “Корасув”), “Энг яхши ёш футболчи” (Азимжон Мухаммадазимов, “Заковат”), “Энг намунали футболчи” (Носирхон Бобоев, “А-Серия”), “Энг чиройли гол муаллифи” (Жамолхон Хамидов, “Косонсойчи”), “Энг хавфли хужумчи” (Исломхон Зокиров, “Давр 1987”), “Энг мехнатсевар футболчи” (Фарход Атаханов, “Гулистон”) номинациялари буйича киматбахо совгалар топширилди.
Тадбир сунггида Самарахон Каримовнинг фарзандлари Муяссархон Каримова сузга чикиб, турнир голибларини самимий кутлаб, тадбирни ташкил этган Жахонгирхон Хожихоновга оталари рухини шод этганлари учун чин дилдан самимий миннатдорчилигини билдирди.
Бундан ташкари, мусобакани томоша килиш учун мухлислар каторида Самарахон Каримовнинг фарзандлари, набиралари хам ташриф буюришди.
Утказилган хотира турнири барчанинг кунглида илик таасурот колдириш билан бирга туманда футболни ривожлантириш ишлари кундан-кунга олга бораётганидан хам дарак бермокда.
Рустамхон Темиров
МУСОБАКА ФОТОСУРАТЛАРИНИ КОМПЬЮТЕР ОРКАЛИ КУРИШ УЧУН БУ ЕРГА БОСИНГ
МУСОБАКА ФОТОСУРАТЛАРИНИ ТЕЛЕФОН ОРКАЛИ КУРИШ УЧУН ЭСА БУ ЕРГА БОСИНГ

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.