Кукон-1912 дербида бир очкога эга булдик тулик шарх — узбекистон

Кукон-1912 дербида бир очкога эга булдик тулик шарх — узбекистон

Кукон-1912: дербида бир очкога эга булдик (тулик шарх) — узбекистон

2-дакикада дастлабки хавфли вазиятни биз яратдик. Тезкор карши хужумда Райевац дарвозабонни алдай олмади.
5-дакикадаёк майдон эгалари сафида мажбурий узгариш юз берди. Вазиятлардан бирида Гиёс Комилов жарохат олди. Химоячимиз уйинни давом эттира олмаслигига шериклари ишора курсатишди. Натижада унинг урнига Станоевич майдонга тушди.
8-дакикада наманганликлар хавфли вазият яратишди. Мехмоновнинг унг канотдан тепган тупини Ашуров кийинчилик билан кайтарди. Отахонов кайтарилган тупга етиб кела олмади.
9-дакика вакилларимиз жарима тупини тепишди. Холмухамедонинг зарбасидан кейин химоячилар тупни кайтаришди. Химоячидан кайтган тупни вакилларимиз жарима майдончасига оширишган эди. Асилбек Амонов биринчи булиб тупга етиб келди
11-дакика “Навбахор” уйинчиларида яна бир имконият вужудга келди. Йованович жарима майдони чизиги устида турган Жабборовга туни колдирди. Дилшодга химоячиларимиз зарба йуллаш учун имкон беришмади.
17-дакика ракиб дарвозаси олдида жуда хавфли вазият яратдик. Отакузиев бирозгина тупга улгурмади. Акс холда хисоб очилиши мумкин эди.
22-дакика Отахонов жарима майдонида турган Йовановичга тупни узатди. Неманьянинг зарбасидан сунг туп дарвоза устунига тегиб кайтди.
Кейинги хужумда эса наманганликлар хисобни очишга муваффак булишди. Дарвозамиз томон белгиланган жарима зарбасидан сунг, химоямизда пала-партишлик руй берди. Натижада Йованович боши билан дарвозамизни ишгол килди.
Олдинги саккиз учрашувда хисобни очиш вакилларимизга насиб этаётганди. Бу гал эса ракибимиз биринчи булиб туп киритди.
Гол утказиб юборгач, футболчиларимиз хужумга зур беришди. Мезбонлар эса уйин суръатни туширишга харакат килишди.
33-дакикада Иброхим Рахимов унг канотдан бир химоячини алдаб кирди ва зарба йуллади. Аманов тупни кайтаришга муваффак булди.
34-дакикада Тургунбоевнинг чиройли оширган тупига Саматов етиб келиши мумкин эди, лекин Азиз Ашуров бунга йул куймади ва жарохатланди.
Биринчи таймнинг сунгги дакикаларида футболчиларимиз кетма-кет хужумлар ташкил этишди. Бирок улардан самарали фойдалана олмадик.
43-дакика Райевацнинг зарбасидан кейин дарвозабон тупни майдон ташкарисига чикариб юборди.
Хакам томонидан кушмиб берилган дакикаларда ракиб жарима майдончаси ичида Райевац йикилди. Хакам карама-карши томонга жарима белгилади.
Биринчи булим шу хисобда интихо топди.
48-дакика Азиз Тургунбоев кутилмаганда жарима майдончамизда пайдо булди. Ашуров ундан кура эпчиллик килди.
54-дакика Жавохир Сидиков узининг ажойиб харакатлари билан ракибларни алдаб утмокчи булди. Алишер Саматов уни куполик билан тухтатиб колди.
Жарима тупидан кейин Холмухаммедовнинг жуда кучли зарбаси бирозгина ноаник булди.
65-дакика захирадан майдонга тушган Андрей Сидоровнинг бош билан зарбаси бирозгина юкоридан кетди.
70-дакикада Жабборов ракибдан тупни олди ва узи зарба беришга карор килди. Унинг зарбасига аниклик етишмади.
75-дакикада Отакузиев – Райевац комбинациясини мезбон химоячилари кайтаришди.
Намангандаги стадионга 20 250 нафар мухлис ташриф буюрганлиги эълон килинди.
Учрашув якунланган сари мезбон футболчилар майдонда ётиб олишлари куплаб кузатилди. Улар хисобни ушлаб колиш учун харакат килишди. 86-дакикада Сидоровнинг икки метрдан берган зарбасини Асибек Амонов ушлаб олди. Бунинг устига хужумчимиз офсайдда колиб кетганди.
88-дакикада Коваленко ракиблар жарима майдончаси ичида Сидиковга карши куполлик ишлатилди деб топди ва пенальти белгилади.
Мурод Холмухаммедов пенальтидан гол урганди, аммо Коваленко бу голни инобатга олмади. Кейинги зарбани эса химоячимиз яна голга айлантирди ва хисоб тенглашди.
Бугун футболчиларимиз уз анъанларига содик колган холда сафарда маглубиятга учрашмади. Уз навбатида мезбонлар хам уз майдонидаги маглубиятсиз серияни давом эттиришди.
Шу тарика жаоамизнинг маглубиятсиз серияси 9 тага етди.

Олий лига
10-тур
“Навбахор” – “Кукон-1912” – 1:1 (1:0)
Хакамлар: В. Коваленко (Тошкент), М. Саидкосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Ж. Мухторов (Тошкент).
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент)
УзПФЛ вакили: А. Иноятов.
Гол: Неманья Йованович – 23. – Мурод Холмухаммедов – 90 (пен)
“Навбахор”: 30. Асилбек Аманов, 2. Алишер Саматов, 4. Аббос Отахонов, 5. Гиёсжон Комилов (44. Дарко Станоевич-5), 7. Ойбек Киличев (11. Абдуазиз Султонов-83), 9. Дилшод Жабборов (С), 19. Мирзохид Гофуров, 21. Аъзам Алиев, 32. Жахонгир Мехмонов, 77. Азизбек Тургунбоев, 84. Неманья Йованович (8. Равшан Хурсанов-67).
Захира:1. Акмал Ортиков, 3. Хасанбой Эргашев, 10. Мансур Саидов, 33. Тохир Шамшитдинов.
“Кукон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 4. Баходир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 9. Носир Отакузиев (8. Собир Хамидов-76), 10. Жавохир Сидиков, 19. Сухроб Бердиев (11. Андрей Сидоров-46), 23. Александр Мерзляков, 24. Иброхим Рахимов (7. Жамшид Хасанов-46), 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Холмухаммедов, 99. Филип Райевац.
Захира: 13. Никита Рибкин, 17. Авазхон Маматхужаев, 96. Мухаммаданас Хасанов, 97. Ойбек Рустамов.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.