Кукон-1912 кубок учрашувида металлургни енгди — узбекистон

Кукон-1912 кубок учрашувида металлургни енгди — узбекистон

«кукон-1912» кубок учрашувида «металлург»ни енгди — узбекистон

Ушбу жамоалар бундан роппа-роса бир ой олдин чемпионат доирасида тукнаш келишганди. Сухроб Бердиевнинг бенефисига айланган уша учрашувда куконликлар 3:0 хисобида ракибдан устун келишганди. Бу сафарги уйинга булган кизикиш хам юкори булди.
Учрашувни мезбонлар фаол тарзда бошлашди. Дастлабки дакикалардан куконликлар хужумга зур беришди.
24-дакикада жарима тупидан кейин ракиб дарвозаси олдида хавфли вазият вужудга келди.
Урашувдаги дастлабки хавфли вазият 30-дакикада вужудга келди. Аммо ундан мезбонлар самарали фойдалана олишмади.
41-дакикада яна бир жарима тупидан кейин хисобни очилиши мумкин эди. Жарима майдончасига оширилган туп мезбонлар ракиб дарвозасига жойлаштира олишмади. Озгина аниклик етишмади.
Биринчи булимнинг охирги дакикасида омад мехмонлардан юз угирди. Акс холда учрашувда хисоб очилиши мумкин эди. Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чикиб кетишди.
Иккинчи булимни хам куконликлар хужумкор рухда бошлашди.
52-дакика Жавохир Сидиковнинг рейди гол билан якунланиши мумкин эди. Афсуски, унинг зарбасини “Металлург” посбони бартараф этди.
60-дакикада мехмонлар хавфли вазиятга эга чикишди. Бу вазиятда Мурод Холмухаммедов хатога йул куйганди.
63-дакика энди Носир Отакузиев ута кулай имкониятни кукка совурди. 69-дакика хисоб очилди. Мурод Холмухаммедовнинг жаримадан тепган тупи ракиб дарвозасидан жой олди.
74-дакика утиб бораётган пайтда ракиблар Сухроб Бердиевни уз жарима майдончалари ичида чалиб йикитишди. Хакам пенальти белгилади. Мурод Холмухаммедов пенальтини аник амалга оширди – 2:0.
Колган дакикаларда куконликлар ракиб дарвозаси олдида шиддатли хужумларни ташкил этишди. Аммо улардан окилона фойдалана олишмади. Натижада учрашув 2:0 хисобида якунига етди.
Сунгги дакика утиб бораётган паллада Мухаммадодил Кахрамонов иккинчи марта сарик карточка олиб майдондан четлатилди.
Шу тарика кубок уйинларни хисобга олсак «Кукон-1912″нинг маглубиятсиз серияси 12 та учрашувга етди.
Ушбу жамоаларнинг жавоб учрашуви 30 май куни булиб утади.

Узбекистон кубоги, 1/8 финал
Биринчи учрашув
“Кукон-1912” – “Металлург” – 2:0 (0:0)
Хакамлар: А. Рахимов (Андижон), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Ш. Насибуллаев (Наманган)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
Голлар: Мурод Холмухаммедов – 70,74 (пен).
“Кукон-1912”: 13. Никита Рибкин, 7. Жамшид Хасанов, 8. Собир Хамидов (4. Баходир Акрамов-46), 9. Носир Отакузиев (17. Аваз Маматхужаев-80), 10. Жавохир Сидиков, 19. Сухроб Бердиев, 24. Иброхим Рахимов (11. Андрей Сидоров-46), 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Холмухаммедов, 96. Мухаммаданас Хасанов.
Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 5. Жалил Кимсанов, 25. Икбол Маликжонов, 97. Ойбек Рустамов.
“Металлург”: 25. Тимур Туйчиев, 3. Висол Магерамов, 7. Дониёр Одилов, 9. Фарход Намозов, 11. Мурод Тошматов (5. Жасур Ахмедов-67), 20. Достон Турсунов, 23. Камрон Кападзе, 27. Мухаммадодил Кахрамонов, 28. Аброр Тошкузиев, 77. Дониёр Исмоилов (33. Умид Рахимов-64), 95. Тимур Усмонов (38. Мухаммад Султонов-66).
Захира: 35. Акобир Каюмов, 8. Аюбхон Нуъмонов, 13. Санжар Кодиркулов, 17. Миргиёс Сулаймонов.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.