Куролли кучларга 25 йил эсдалик нишонини таъсис этилди — узбекистон

Куролли кучларга 25 йил эсдалик нишонини таъсис этилди — узбекистон

Куролли кучларга 25 йил эсдалик нишонини таъсис этилди — узбекистон

Президентнинг 28 ноябрдаги фармони билан «Узбекистон Республикаси Куролли Кучларига 25 йил» эсдалик нишони таъсис этилди.
УзА 6 декабрда эълон килган фармонда келтирилишича, эсдалик нишони Узбекистон Куролли Кучларининг 25 йиллигини нишонлаш хамда давлатимизнинг мудофаа кобилиятини мустахкамлаш ва Куролли Кучларни барпо этишга салмокли хисса кушган харбий хизматчиларни, Куролли Кучлар фахрийларини ва хизматчиларини куллаб-кувватлаш максадида таъсис этилди.
Эсдалик нишони билан давлат мудофаа кудратини мустахкамлаш ва Куролли Кучларни барпо этишга салмокли хисса кушган шахслар, юкори профессионал махорати, харбий ва ватанпарварлик бурчига садокатини намоён этган харбий хизматчилар, жумладан, Узбекистон мустакиллиги ва худудий яхлитлигини химоя килиш буйича жанговар харакатларда иштирок этган, захирага бушатилган ёки истеъфога чикарилган харбий хизматчилар, шунингдек, харбий хамда хизмат бурчини бажаришда халок булган ёхуд ярадор булган ва шикастланган Узбекистон Куролли Кучларининг харбий хизматчилари такдирланадилар.
Эсдалик нишони 0,25 микрон калинликдаги олтин билан копланган мис котишмасидан тайёрланади ва диаметри 34 миллиметрли доира шаклида булади. Эсдалик нишонининг олд томони марказида таралаётган куёш нурлари фонида Амир Темур хайкали тасвирланган. Унинг орка томонида Шахрисабз шахрида жойлашган кадимги Оксарой мажмуаси пештоки акс эттирилган. Эсдалик нишонининг юзасида тасвирланган хайкалнинг унг ва чап томонида Узбекистон Куролли Кучлари ташкил этилган йил ва юбилей йили 1992 — 2017 ракамлари акс эттирилган.
Эсдалик нишонининг айланаси буйлаб «O‘ZBЕKISTON RESPUBLIKASI QUROLLI KUCHLARIGA» сузлари, пастки кисми марказида эса иккита саккиз киррали юлдуз оралигида «25 YIL» ёзуви акс этган. Эсдалик нишонининг орка томонида Узбекистоннинг Давлат герби, пастки кисмининг марказида «2017» ёзуви тасвирланган.
Эсдалик нишони Узбекистон Республикаси Давлат байрогининг рангидаги йуллари булган 24 миллиметрли шойи лента билан сирилган беш киррали кадагичга илмокча ёрдамида уланади. Кук, ок ва яшил йулларнинг эни 7 миллиметрдан, кизил йулнинг эни эса 1,5 миллиметрдир. Кадагичнинг баландлиги 48, эни 45 миллиметр. Тугнагичга мустахкамланган.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.