Ла лига 20152016 мавсумининг энг яхши яхшилари такдирланди — узбекистон

Ла лига. 2015/2016 мавсумининг энг яхши яхшилари такдирланди — узбекистон
Испания чемпионтининг 2015/2016 йилги мавсумидаги турли амплуалар буйича энг яхшилари аникланди ва уларга совринлар топширилди.
Атлетиконинг 4 аъзоси турли номинацияларда голибликни кулга киритди. Жумладан, Ян Облак — энг яхши дарвозабон, Диего Годин — энг яхши химоячи, Диего Симеоне — энг яхши мураббий ва Антуан Гризманн — энг яхши уйинчи. Шунингдек, Гризманнга мухлислар мехри деб номланган соврин хам такдим этилди.
Барселона футболчилари — Лионель Месси энг яхши хужумчи деб топилган булса, Луис Суаресга энг яхши хорижлик футболчи соврини такдим этилди.
Криштиану Роналду-чи, дерсиз? Бу сафар у голиблар сафига кира олмади. Реал вакилларидан Лука Модрич энг яхши ярим химоячи деб топилди. Утган мавсумни Эспаньолда утказиб, ёзда Реалга утган Марко Асенсио энг яхши ёш футболчи унвонига савозор булди.
2015/2016 йилги мавсум голиблари:
Энг яхши ёш футболчи: Марко Асенсио (Реал / Эспаньол).
Энг яхши дарвозабон: Ян Облак (Атлетико).
Энг яхши химоячи: Диего Годин (Атлетико).
Энг яхши мураббий: Диего Симеоне (Атлетико).
Энг яхши ярим химоячи: Лука Модрич (Реал).
Энг яхши хорижлик футболчи: Луис Суарес (Барселона).
Энг яхши хужумчи: Лионель Месси (Барселона).
Мухлислар мехри: Антуан Гризманн (Атлетико).
Энг яхши уйинчи: Антуан Гризманн (Атлетико).
Комментарии 0