Ла лига барселона мавсумни галаба билан бошлади — узбекистон
Ла лига. барселона мавсумни галаба билан бошлади — узбекистон
Испания чемпионатининг 1-турида “Барселона” уз уйида “Бетис”ни кабул килиб, ишончли галабани кулга киритди.
Мехмонлар уйиннинг 36-дакикасигача номдор ракибга жиддий каршилик курсатишди. Аммо шу паллада Мессидан узатма кабул килиб олган Деулофеу дарвоза якинига узатма берди. «Бетис» химоячиси Тошка уз дарвозасини ишгол килиб куйди.
Орадан 3 дакика утиб бу сафар Деулофеу Сержи Робертога голли узатма берди ва хисоб 2:0га етди.
«Барселона» йирик хисобда галаба козониши мумкин эди, бирок Мессининг зарбаларидан кейин туп бир эмас, икки эмас, нак 3 марта ракиб дарвозаси устунларига тегиб кайтди.
Шу тарика, Вальверде шогирдлари уз хисобларига дастлабки 3 очкони ёзиб куйишди.
Испания Ла лигаси, 1-тур
«БАРСЕЛОНА» — «БЕТИС» 2:0 (2:0)
Голлар: 1:0 – 36, автогол Тошка, 2:0 – 39 Серджи Роберто.
Барселона – тер Штеген, Маскерано, Альба (Динь, 87), Нелсон Семеду, Умтити, Серджи Роберто, Бускетс, Ракитич, Деулофеу (Алеиш Видаль, 72), Месси, Пако Алькасер (Денис Суарес, 82).
Бетис – Адан, Манди, Тошка, Барраган, Феддаль, Санчес, Камараса (Фабиан Руис, 78), Гуардадо, Матиас Науэль (Guerrero, 72), Нарваэс (Гарсия, 68), Леон.
Огохлантиришлар: Альба (52), Матиас Науэль (63).
Комментарии 0