Ла лига барселона сафарда йирик хисобда галаба козонди — узбекистон

Ла лига. барселона сафарда йирик хисобда галаба козонди — узбекистон

Испания чемпионатининг 15-тур бахсини «Барселона» сафарда утказди ва галаба козонди. «Осасуна» уз майдонида каталонияликларга деярли каршилик курсата олмади.
Биринчи булимда «кук-анорранглилар» жуда куплаб вазиятларни юзага келтиришди, аммо улардан фойдалана олишмади. Жумладан, Луис Суарес бирга бир вазиятдан фойдалана олмаган булса, бошка вазиятда якин масофадан дарвоза устунини нишонга олди. Месси эса икки марта яккама-якка вазиятда дарвозани ишгол эта олмади.
«Барселона» футболчилари иккинчи 45 дакикаликни биринчи булимдагидек ёркин утказишмади, аммо ракиб дарвозасини 3 марта ишгол килишга муваффак булишди. Боз устига, булим бошида «Осасуна» футболчисининг зарбаси тусинга тегиб кайтди.
59-дакикада хисоб очилди. Месси жарима майдончаси остонасидан узатма бериб, чап канотдан ичкарига кираётган Альбага узатма берди. Хорди нариги томонда буш дарвоза каршисида турган Суаресни туп билан таъминлади ва Луис дарвозани ишгол килди.
Колган дакикаларда Лионель иккита гол уришга муваффак булди. Дастлаб Альбанинг чап канотдан берган узатмасини Месси дарвозабон майдончаси чизиги устидан дарвозага жойлаб куйган булса, сунгги дакикаларда аргентиналик футболчи 3 футболчини алдаб жарима майдончасига кирди ва дарвозани ишгол килди.
Шу тарика, «Барселона» сафарда йирик хисобда галаба козонди хамда вактинчалик булса-да «Реал» билан очколар фаркини 3тага етказди.
Испания Ла лигаси, 15-тур
Осасуна – Барселона 0:3 (0:0, 0:3)
Голлар: 0:1 – 59 Суарес, 0:2 – 72 Месси, 0:3 – 90 Месси.
Осасуна – Перес, Иван Маркес, Фланьо (Гарсия Субирия, 46), Клерк, де ла Куэвас, Санхурхо (Боннин, 63), Чаушич, Торрес, Беренгер, Леон, Риера (Кодро, 70).
Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Андре Гомеш (Рафинья, 76), Серджи Роберто, Иньеста, Бускетс, Туран (Суарес, 65), Месси, Суарес.
Огохлантиришлар: Санхурхо (27), Иван Маркес (52), Торрес (84).

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.