Ла лига реал 3 очкони кулга киритди — узбекистон

Ла лига реал 3 очкони кулга киритди — узбекистон

Ла лига. реал 3 очкони кулга киритди — узбекистон

Испания чвемпионатининг 29-тури доирасида «Реал» уз майдонида «Алавес»ни кабул килди.
ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффус туфайли булса керак, Зидан шогирдлари бу бахсда идеал уйин намойиш кила олишмади. Шунга карамай, махорат бобида ракибидан устун булган мадридликлар уз хисобларини 3 очко билан тулдириб куйишди.
Франция терма жамоасига чакирилмай куйганига анча булган Карим Бензема уйиннинг 31-дакикасида хисобни очишга муваффак булди. Франциялик футболчи жарима майдончасига кираётган Карвахалга узатма берди ва Даниэль тупни оркарокка кайтарди. Бензема 8-9 метрдан дарвозани осонлик билан ишгол килди.
Иккинчи булим бошида «Алавес» бир эмас, икки эмас, нак 3та яккол имкониятлардан фойдалана олмади. Хар учала вазиятда Дейверсонга бироз аниклик, бироз тезлик ва бироз чакконлик етишмади. Акс холда, мехмонлар «Сантьяго Бернабеу»дан очко олиб кетишлари мумкин эди.
Уйин тугашига бир неча дакика колганида «Реал» калтис хисобни ишончли галабага айлантиришди. Дастлаб Роналдунинг узатмасидан кейин Иско жарима майдончаси ёриб кирди ва уткир бурчакдан зарба бериб, дарвозани ишгол килди.
Орадан 3 дакика утиб Бэйл жарима зарбасидан ажойиб зарба берди. Туп тусинга тегиб кайтди ва Начо бош билан дарвозани ишгол килди, 3:0.
Ушбу галабадан кейин «Реал» уз очколарини 68тага етказди ва Ла лигада пешкадамлик килишда давом этадиган булди.
Испания Ла лигаси, 29-тур
РЕАЛ МАДРИД – АЛАВЕС 3:0 (1:0, 2:0)
2 апрель, 19.15, «Сантьяго Бернабеу»
Голлар: 1:0 – 31 Бензема, 2:0 – 85 Иско, 3:0 – 88 Начо.
Реал Мадрид – Касилья, Варан (Карвахаль, 11), Начо, Данило, Пепе, Модрич (Ковачич, 68), Кроос, Иско, Бэйл, Роналду, Бензема (Васкес, 81).
Алавес – Пачеко, Лагуардиа, Тео, Эли, Феддаль, Мендес (Катаи, 75), Камараса (Сантос, 84), Ману Гарсия, Ибаи Гомес (Ромеро, 69), Токеро, Дейверсон.
Огохлантиришлар: Эли (17), Ману Гарсия (87).

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.