Ла лига реал чемпионлик курашидан четга чикдими — узбекистон

Ла лига. реал чемпионлик курашидан четга чикдими? — узбекистон
Мадриднинг «Реал» клуби кишки танаффусдан кейин Испания чемпионатини муваффакиятли бошлай олмади. Зидан шогирдлари Виго шахрида булиб утган 18-тур бахсида галабани кулдан чикарди.
«Сельта», кутилмаганда, «Мадрид»га карши жуда кучли уйин намойиш килди. Жамоа хаттоки галаба козониши хам мумкин эди. Учрашув аввалида Яго Аспас 3-4 масофадан Навас куриклаётган дарвозанинг устунини нишонга олди. Шунга карамай, хисобни мезбонлар очишга муваффак булди: дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиккан Даниэль Васс «парашют» услубида дарвозани ишгол килди.
«Реал» нафакат хисобни тезда тенглаштирди, балки хисобда олдинга хам утиб олди. Бэйл икки дакика ичида 2та гол уришга муваффак булди. Дастлаб Кроос, кейин Исконинг узатмаларидан кейин дарвозабон билан юзма-юз вазиятда колган уэльслик футболчи имкониятлардан жуда самарали фойдаланди.
Иккинчи булим дебютида мадридликлар ташаббусга эришишди, аммо вазиятлардан фойдалана олишмади. Шундан сунг тула устунлик «Сельта» томонига утди. Бахснинг 71-дакикасида мезбонлар тезкор карши хужум ташкил килишди ва Аспас посбон билан яккама-якка вазиятга чикди. Навас эса узидан утиб кетаётган хужумчини йикитди. Пенальти. Кейлорнинг узи хатосини тугрилаб, Ягонинг зарбасини кайтаришга муваффак булди.
Шунга карамай, «Сельта» матонат курсатиб, хисобни тенглаштиришга муваффак булди. Васс унг канотдан хаволатиб узатма берди ва Макси Гомес бош билан хисобни тенглаштирди.
Уйин сунгида «Реал» галабани илиб кетиши мумкин эди. Роналдунинг уткир бурчак остида якин масофадан берган зарбасига бироз аниклик етишмаган булса, Лукас Васкеснинг зарбасини дарвозабон кайтаришга эришди.
Натижада «Сельта» уз очколарини 22тага етказган холда 14-уринда бораётган булса, «Реал» 32 очко билан 4-погонада колмокда. Зидан шогирдлари энди «Барселона»дан нак 16 очко ортда колмокда. «Мадрид» хисобида 1та колдирилган уйин борлигини таъкидлаб утиш жоиз.
Испания Ла лигаси, 18-тур
Сельта – Реал Мадрид 2:2 (1:2, 1:0)
Голлар: 1:0 – 33 Васс, 1:1 – 36 Бэйл, 1:2 – 38 Бэйл, 2:2 – 82 Макси Гомес.
Сельта – Бланко, Ронкалья, Кастро, Мальо, Кабраль, Васс (Хосабед, 90), Радоя (Лоботка, 73), Эрнандес, Систо (Мор, 73), Аспас, Макси Гомес.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Хакими, Начо, Иско (Ковачич, 77), Каземиро, Кроос, Модрич (Васкес, 76), Бэйл (Асенсио, 84), Роналду.
Огохлантиришлар: Каземиро (44), Мальо (67), Навас (71), Аспас (88).
Комментарии 0