Ла лига реал чукатган жойидан тирик чикди — узбекистон

Ла лига реал чукатган жойидан тирик чикди — узбекистон

Ла лига. реал чукаётган жойидан тирик чикди — узбекистон

Испания чемпионатининг 24-тури доирасида «Вильярреал» уз уйида «Реал Мадрид»ни кабул килди. Мадридликлар галаба козонишлари учун жуда кучли ирода намойиш килишларига тугри келди.
«Сарик сувости кемаси» уйин бошиданок тупни жуда яхши назорат килиб, ракиб футболчиларини тупсиз югуришга мажбур килди. Танаффусга кадар мезбонлар «Реал» дарвозаси олдида бир неча вазиятларни юзага келтиришди. Аммо сунгги зарбани беришда «Вильярреал» футболчиларига аниклик етишмади.
Иккинчи булим эса «Мадрид» учун кутилмаган «тарсаки» билан бошлади. Мехмонлар жарима майдончасига етказилган узатмани Марсело бош билан кайтарди. Бирок туп Тригеросга келиб тушди ва аник зарба билан дарвозани ишгол килди. Орадан 6 дакика утиб эса мезбон футболчиси майдон марказидан аник пас билан Седрик Бакамбуни яккама-якка вазиятга чикариб юборди. Хужумчи Рамоснинг таъкиби остида булишига карамай, Навас дарвозасини ишгол килди, 2:0!
Ушбу хисоб мадридлик мухлисларга «Валенсия» билан уйинни эслатиб юборган булса ажаб эмас. Зидан жамоаси ихтиёрида хали 35 дакика атрофида вакт бор эди.
Уйиннинг 60-дакикасида майдон эгаларини дарвоза устуни мукаррар голдан куткариб колди. Роналду жарима майдончаси ичида узи томон етказилган тупни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Туп устунга тегиб кайтди. Орадан куп утмасдан Бэйл «Вильярреал» дарвозасига дастлабки голни уришга муваффак булди. У Карвахалнинг узатмасини бош билан якин масофадан дарвозага жойлаб куйди.
Учрашувнинг 74-дакикасига келиб хакам мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Криштиану Роналду бундай имкониятни кулдан чикарадиган футболчилар тоифасига кирмайди — 2:2.
Ушбу гол мезбонларни тушкун кайфиятга тушириб куйди. Уйин тугашига 7 дакика колганида улар майдон марказида тупни йукотишди. «Реал» эса карши хужумдан жуда самарали фойдалана олди. Марсело чап канотдан етказиб берган ажойиб узатмани Мората бош билан дарвозага жойлади.
Уйин сунгида хар иккала жамоа биттадан ажойиб имкониятни кукка совуришди. Айникса, Мората хеч ким халал бермаётган вазиятда 3-4 метрдан дарвозани ишгол кила олмади.
Шу тарика, «Реал» ирода намойиш килиб, иккита туп фарки билан ортда бораётиб, галаба козонишга муваффак булди. Жамоа уз очколарини 55тага етказганча, яна мусобака жадвалининг юкори кисмига кайтди.
Испания Ла лигаси, 24-тур,
Вильярреал – Реал Мадрид 2:3 (0:0)
Голлар: 1:0 – 50 Тригерос, 2:0 – 56 Бакамбу, 2:1 – 64 Бэйл, 2:2 – 74, пенальти Роналду, 2:3 – 83 Мората.
Вильярреал – Асенхо (Фернандес, 35), Мусаккьо, Коста, Марио Гаспар, Руис, Дос Сантос, Тригерос (Родри Эрнандес, 75), Сориано, Кастильехо, Бакамбу, Адриан (Черышев, 57).
Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро (Иско, 58), Кроос, Бэйл (Васкес, 89), Роналду, Бензема (Мората, 77).
Огохлантиришлар: Сориано (73), Сольдадо (73), Альваро Гонсалес (74), Марио Гаспар (90), Пепе (90).

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.