Ла лига реал пешкадамлардан бирини маглуб этди — узбекистон

Ла лига реал пешкадамлардан бирини маглуб этди — узбекистон

Ла лига. реал пешкадамлардан бирини маглуб этди — узбекистон

Испания чемпионатининг 4-тури доирасида «Реал» сафарда кийин кечиши кутилган уйинда галаба козонишга муваффак булди. Дастлабки 3та турда 100 фоизли натижа кайд этиб турган «Реал Сосьедад» мавсумда илк маглубиятини кабул килиб олди.
Уйиннинг 19-дакикасида мехмонлар хисобни очишди. Серхио Рамос жарима майдончаси ичида тупни эгаллаб, чалканча услубда зарба бермокчи булганида, Майораль уша жойда пайдо булди ва дарвозани ишгол килди.
Орадан 10-дакика утиб басклар хисобни тенглаштиришди. Одриосола унг канотдан хаволатиб етказиб берган узатмани Кевин Родригес урга туширмасдан дарвоза томон тепди. Туп Наваснинг куллари оркали узок бурчакка бориб тушди.
Орадан куп утмасдан сан-себастьянликлар хисобда олдинга чикиб олишлари мумкин эди, аммо бу иш Зидан шогирдларига насиб этди. «Сосьедад» узининг биринчи голи каби комбинация ташкил килди. Унг канотдан етказилган узатмага Ильяраменди жарима майдончаси ичида зарба берди. Туп тусинга тегиб кайтди. «Реал» уша захоти карши хужум ташкил килиб, ракиб дарвозасини ишгол килди. Майораль бир химоячини алдаб унг канотдан жарима майдончасига кириб борди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Родригес тупни кайтариш чогида уз дарвозасини ишгол килиб куйди.
Бутун уйин давомида куринмаган Бэйл бахснинг 61-дакикасида уз номини таблога ёздириб куйди. Иско узок масофадан ажойиб узатма билан уэльслик футболчини олдинга бошлади. Гарет тезликда химоячидан утиб кетиб, дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чикди ва посбонни догда колдирди.
Ушбу галабадан кейин «Реал» уз очколарини 8тага етказиб, 4-уринга кутарилиб олди.
Испания Ла лигаси, 4-тур
Реал Сосьедад – Реал Мадрид 1:3 (1:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 19 Майораль, 1:1 – 28 Родригес, 1:2 – 36, автогол Родригес, 1:3 – 61 Бэйл.
Реал Сосьедад – Рульи, Родригес, Льоренте, Элустондо, Одриосола, Сурутуса, Прието (Хуанми, 69), Каналес (Вела, 57), Ильярраменди, Янузай (Агиррече, 77), Виллиан Жозе.
Реал Мадрид – Навас, Тео (Начо, 90), Варан, Карвахаль, Рамос, Иско, Модрич, Асенсио (Себальос, 86), Каземиро, Бэйл, Майораль (Васкес, 75).
Огохлантиришлар: Льоренте (36), Асенсио (38), Ильярраменди (42), Янузай (45), Каземиро (64).

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.