Ла лига реални яна рамос куткариб колди — узбекистон

Ла лига реални яна рамос куткариб колди — узбекистон

Ла лига. реални яна рамос куткариб колди — узбекистон

Испания чемпионатининг 27-тур доирасида «Реал» уз майдонида «Бетис»ни кабул килди ва очко йукотиб куйишига оз колди.
«Мадрид» уйин бошидан ракиб дарвозаси томон катта босим уюштирди. «Реал Бетис» бир амаллаб ракиб хужумларига дош берди ва 15-дакикадан бошлаб олдинга ута бошлади. Дастлаб мезбон химоячиларининг хатосидан кейин «Бетис» хужумчиси бирга-бир вазиятга чикиб кетди, аммо Навас хавфни бартараф этди.
Орадан куп утмасдан учрашувда бахсли вазият юзага келди. Олис масофадан етказилган узатма натижасида мехмонлар хужумчиси дарвозабон билан яккама-якка вазиятга кочиб кетди. Аммо жарима майдончаси ташкарисида туп хужумчидан хам, Навасдан хам утиб кетди хамда иккала футболчи узаро тукнашиб кетишди. Хакам эса уйинни тухтатмади. Агар бу вазиятда даврозабон коида бузди деб топганида, Навас майдондан четлатилиши керак эди. Боиси, «Бетис» футболчиси буш дарвоза каршисида ёлгиз коларди.
Учрашувнинг 25-дакикасида Кейлор Навас уша хатоси учун «Бетис» олдида узини «оклади». Чап канотдан ерлатиб етказилган узатмага Санабрия 15 метрлардан зарба берди. «Реал» посбони тупни эгаллаб олдию, кейин галати харакатлар билан тупни дарвозага буриб юборди.
Мехмонлар хисобда олдинга чикиб олганларидан кейин анча ишонч билан харакат кила бошладилар. Бирок булим тугашига 5 дакика колгани улар бир зумга Роналдуни куздан кочиришди ва жазоланишди. Марсело чап канотдан етказган узатмани Криштиану бош билан дарвозага жойлаб куйди.
Мехмонлар иккинчи булимни дадил бошлаб, ракиб футболчиларига нисбатан фаол прессинг куллай бошлади. Бунинг натижасида «Реал» тулик устунликка эга була олмади. Бирок «Бетис» футболчилари жисмонан куп куч йукотишди ва сунгги 15 дакикада хатога йул куя бошланди.
Исконинг узатмасидан кейин Роналду бирга-бир вазиятга чикиб борди ва 12-13 метрлардан зарба берди, лекин унга аниклик етишмади. Лукас Васкес олдинга утаётганида эса Пиччини уни очикчасига тортиб йикитди хамда иккинчи сарик карточкани олиб, майдонни тарк этди.
Уйин тугашига 10 дакика колганида «Реал» жонига яна уша халоскор оро кирди. Бурчакдан етказилган узатмани Серхио Рамос бош билан дарвозага жойлаб куйди.
Гол утказиб юборганидан кейин, 10 киши булиб уйнаётганига карамай, «Бетис» уйин назоратини олди ва кушиб берилган дакикаларда хисобни тенглаштириш учун жуда кулай имкониятга эга булди. Чап канотдан етказилгану узатмани Санабрия бош билан дарвоза томон бурди. Навас ажойиб сэйв намойиш килиб, жамоасини куткарди ва уз айбини «ювди».
«Реал» ута кийин кулга киритилган галаба эвазига уз очколарини 52тага етказди ва жадвалда 1-уринга кутарилиб олди.
Испания чемпионати, 27-тур, 00:45
Реал Мадрид – Бетис 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 25, автогол Навас, 1:1 – 41 Роналду, 2:1 – 81 Рамос.
Реал Мадрид – Навас, Начо, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Кроос, Иско (Асенсио, 79), Хамес (Васкес, 69), Роналду, Мората (Бензема, 71).
Бетис – Адан, Пеццелья, Тошка, Дурмиси, Манди (Рафа Наварро, 84), Пардо, Брашанац (Алегрия, 86), Себальос, Пиччини, Санабрия, Рубен Кастро (Петрос, 64).
Огохлантиришлар: Пиччини (30), Марсело (87).
Четлатиш: Пиччини (78).

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.