Маданият вазири бир вактнинг узида давлат консерваторияси ректори булади — узбекистон

d0bcd0b0d0b4d0b0d0bdd0b8d18fd182-d0b2d0b0d0b7d0b8d180d0b8-d0b1d0b8d180-d0b2d0b0d0bad182d0bdd0b8d0bdd0b3-d183d0b7d0b8d0b4d0b0-d0b4d0b0 Все новости

Маданият вазири бир вактнинг узида давлат консерваторияси ректори булади — узбекистон

Узбекистон Президенти 8 август куни Давлат консерваторияси фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлар дастурини тасдиклади.
Мусика санъатини ривожлантириш, ёшларнинг маданий савиясини юксалтириш дастурнинг асосий йуналишларидан санаб утилган.
Хужжатда кайд этилишича, мутасадди ташкилотлар томонидан етарли даражада амалий ёрдам ва кумак берилмагани, тегишли назорат олиб борилмагани, масъулият ва талабчанлик бушаштириб юборилгани окибатида Узбекистон давлат консерваторияси мамлакат маданий хаётидаги узининг етакчи урни, обру-эътибори ва таъсирини йукотиб бораётгани, унинг фаолияти бугунги замон талабларидан оркада колаётгани, бу борада кечиктирмасдан хал килиш зарур булган бир канча жиддий муаммолар мавжудлиги яккол кузга ташланмокда.
Жумладан, таълим-тарбия ишларининг замонавий стандартлар ва соханинг узига хос хусусиятлари асосида тугри ташкил этилмагани, укув дастурлари ва методикасининг мукаммал эмаслиги, дарслик ва кулланмаларнинг етишмаслиги, профессор-укитувчилар, илмий ва ижодий ходимларнинг салохияти аксарият холларда талабга жавоб бермаслиги, консерваториянинг моддий-техник базаси ночор ахволга келиб колгани ташвиш уйготмасдан колмайди. Узбекистон давлат консерваториясида укишга кабул килиш квоталарида номутаносиблик вужудга келгани, хусусан, 700 нафар укув урни мавжуд булгани холда, амалда 1346 нафар талаба тахсил олаётганини албатта нормал холат сифатида бахолаб булмайди.
Карорга мувофик, эндиликда маданият вазири бир вактнинг узида Узбекистон давлат консерваториясининг ректори хисобланади.
Укув бинолари етишмаганлиги сабабли Мустакиллик проспектидаги В. Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусика академик лицейи жойлашган консерваториянинг эски биноси Давлат конверваториясига бериладиган булди.
Бухоро кучасидаги бунга кадар Республика фонд биржасига тегишли булган (бу ерда аввал концерт зали булган) бино хам Давлат консерваторияси тасарруфига утказилиб, ушбу бинода жахон андозаларига тулик мос булган, академик жамоаларнинг бадиий дастурлари намойиш этиладиган, жонли ижрога мулжалланган замонавий концерт зали барпо этилади.
2018?2019 йилларда мусика сохаси педагогларини кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ва 400 уринли ётокхона биноларини куриш ва жихозлаш режалаштирилган.
Хар йили ёш ижрочилар ва техноген санъат турлари мутахассисларини хориждаги нуфузли мусика академиялари ва консерваторияларига укишга юбориш, иктидорли укувчи ва талабаларнинг мамлакатда, хорижий давлатларда утказиб келинаётган нуфузли танлов, фестиваль ва илмий-ижодий конференцияларда иштирок этишларини таъминлаш кузда тутилган.
Давлат консерваториясининг юкори малакали ходимлар, жумладан, иктидорли ёш мутахассислар учун муносиб тураржой шароитларини яратиш максадида имтиёзли ипотека кредитлари асосида Тошкентда куриладиган куп каватли уйлардан уй-жойлар ажратилиши белгиланди.

Оцените статью
Добавить комментарий