Миллий авиакомпания учувчиларни тайрлашни бошлайди — узбекистон

Миллий авиакомпания учувчиларни тайрлашни бошлайди — узбекистон

Миллий авиакомпания учувчиларни тайёрлашни бошлайди — узбекистон

«Узбекистон хаво йуллари» Миллий авиакомпанияси узининг Укув-машгулот маркази базасида илк бор фукаролик авиацияси учувчиларини тайёрлашни бошлайди, деб хабар килди МАК матбуот хизмати «Газета. uz»га.
Танлов асосидаги саралашда олий техник маълумотга эга авиация сохаси ходимларидан булган мутахассислар иштирок этишлари мумкин.
Машгулотларнинг умумий давомийлиги икки йилни ташкил этади. Курслар факатгина авиацион фанларга йуналтирилиб, парвоз буйича амалий машгулотлар хам тренажёрларда, хам реал парвоз шароитларида олиб борилади. Машгулотлар якунида учувчилар сертификатларга эга булади.
Хозирда МАК Укув-машгулот марказида малакали укитувчиларни саралаш, укув дарсликлари ва таълимий компьютер дастурларини харид килиш ишлари кетмокда. Талабалар кабули марказ тайёр булиши билан бошлаб юборилади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.