Милован раевац узбекистон кучли эканини бугун исботлади — узбекистон

Милован раевац: «узбекистон кучли эканини бугун исботлади» — узбекистон
Узбекистон миллий терма жамоаси Эронга карши ЖЧ–2018 саралаш бахси олдидан бугун, 6 июнь куни Тошкентда Таиланд термаси билан куч синашди ва 2:0 хисобида зафар кучди.
Уйиндан кейин утказилган матбуот анжуманида таиландликлар бош мураббийи Милован Раевац уз фикрлари билан уртоклашди.
“Бугунги учрашувга яхши тайёргарлик кургандик. Уйин давомида бир катор имкониятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Узбекистон жуда кучли ва улар бугун буни исботлади. Умуман, кизикарли ва курашларга бой уйин гувохига айландик. Ракиб уз имкониятларидан унумли фойдаланди. Дарвозамизга киритилган биринчи голини бартараф этиш мумкин эди, бирок иккинчи гол профессионалларга хос тарзда киритилди.
Албатта, бугун бир катор янги футболчиларни синовдан утказдик. Имкон кадар барчага имкон беришни ва келажакда яхши натижалар кайд этишни истаймиз. Бугун вазиятлардан фойдалана олмадик, агар фойдаланганимизда дуранг уйнашимиз мумкин эди. Асосий максадимиз — навбатдаги Жахон чемпионати саралашида ва китъа биринчилигида муносиб катнашадиган янги жамоа куриш”, – деди Таиланд бош мураббийи Милован Раевац.
Эслатиб утамиз, ЖЧ–2018 турнирига саралаш боскичи “А” гурухи 8-турида Узбекистон 12 июнь куни сафарда Эрон мехмони булади. Таиланд эса “B” гурухи 8-турида 13 июнь куни БАА термасига карши кураш олиб боради.
Комментарии 0