Мирзиев ва атамбаев чегараларни делимитация килиш якунланишидан манфаатдор эканини таъкидлади — узбекистон

Мирзиев ва атамбаев чегараларни делимитация килиш якунланишидан манфаатдор эканини таъкидлади — узбекистон

Мирзиёев ва атамбаев чегараларни делимитация килиш якунланишидан манфаатдор эканини таъкидлади — узбекистон

26 октябрь куни Узбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Киргизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев уртасида Киргизистон томонининг ташаббуси билан телефон оркали мулокот булиб утди.
Давлат рахбарлари Узбекистон ва Киргизистон хамкорлигининг бугунги холати ва истикболлари тугрисида атрофлича фикр алмашиб, узаро муносабатларнинг бир катор асосий йуналишларида ижобий узгаришлар юз бераётганини алохида кайд этдилар.
Мулокот чогида таъкидланганидек, Фаргона водийсининг чегарадош вилоятлари рахбарлари ва кенг жамоатчилиги иштирокида Андижон ва Уш шахарларида утган Узбекистон хамда Киргизистоннинг нуфузли делегациялари учрашувлари куп асрлик анъанавий дустлик ва яхши кушничилик ришталарини, халклар уртасидаги узаро ишонч ва хурмат мухитини мустахкамлаш йулида мухим кадам булди.
Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбоев Узбекистон — Киргизистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация килиш буйича икки мамлакат ваколатли органлари биргаликда олиб бораётган ишларнинг муваффакиятли якунланишидан томонлар бирдек манфаатдор эканини таъкидладилар.
Давлат рахбарлари томонларни кизиктирган катор минтакавий ва халкаро масалалар юзасидан хам фикр алмашдилар.
Узбекистон ва Киргизистон рахбарлари кардош халкларимиз фаровонлиги йулида куп киррали ва узок муддатли муносабатларни, минтакамизда баркарорлик ва хавфсизликни янада мустахкамлаш максадида бундан буён хам турли даражадаги узаро алокаларни давом эттириш ва рагбатлантиришга келишиб олдилар.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.