Мирзиев жойда хам хар куни газ ва свет булмайди — узбекистон

Мирзиев жойда хам хар куни газ ва свет булмайди — узбекистон

Мирзиёев жойда хам хар куни газ ва свет булмайди — узбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган ижтимоий-иктисодий ислохотларнинг бориши, бунёдкорлик ишлари билан танишиш, халк билан мулокот килиш максадида 7-8 июль кунлари Наманган вилоятида булди.
Президент вилоят фаоллари билан булиб утган йигилиш чогида кишлоклардаги газ ва электр энергияси масаласи хакида хам гапирган.
“Узбекистон шароитида биринчи маротаба Попда брикет ишлаб чикараётган заводни очдик. Бу нимадан далолат? Бу авваламбор кумирдан анча арзон, газдан турт-беш баробар арзон. Стандартларга тугри келадиган брикет заводни очдик. Мана шуни 3 кг, 5 кг, 10 кг, 20 кг килиб таркатиб, олдига печкасини хар хилини берамиз, гуёки кичкина масала, лекин одамларни кийнаётган масала. Ёш боласи, набираси булган одамларга кишда иссик булмаса, булбул овози ёкмайди, дегани шу-да.
Мен хам кишлокда яшаганман. Узим яшаган жойда хам хар куни газ, свет булмайди. Менга хам кариндошларим айтади: Кани, каттакон, утириб куринг сиз хам бир икки-уч соат газсиз, светсиз, дейди. Чидайман. Нега десангиз – бу хаёт. Хакикий хаёт бу – кишлок. Оёгимиз ердан узилмай, кишлокни хаётини купрок билсак, хатолар кам булади. Кабул килаётган карорларимиз адолатли булади”, — деди Мирзиёев.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.