Mma улугбек гадоев bars night battle мусобакаси голиби булди — узбекистон

Mma: улугбек гадоев bars night battle мусобакаси голиби булди — узбекистон

Аралаш яккакурашлар жангчиси Улугбек Гадоев (2?2) 25 февраль куни Россиянинг Белгород шахрида ММА буйича Bars Night Battle профессионал мусобакаси доирасида иккинчи галабасини кулга киритди.
Белгороднинг «Гладиатор» жангчилар клуби номидан беллашган 22 ёшли Узбекистон вакили 84 кг гача вазн тоифасида махаллий «Партизан» клуби вакили хисобланган 23 ёшли Руслан Моисеенко (0?1) билан узаро жанг олиб борди.
Кечадаги барча жанглар ичида энг томошабинбопи булган беллашув беш дакикалик барча уч раунд хам тулик давом этди.
Фото: bel. ru.
Биринчи раунд Руслан Моисенко устунлигида утган булса, иккинчи раундда эса узбекистонлик спортнинг кули баланд келди. Натижада хакамлар кушимча раунд белгилади. Янада кизгин курашларга бой утган сунгги раундда Улугбек Гадоев хакамлар карорига кура голиб булди.

Оцените статью
Добавить комментарий