Муйдин мамазулумов шунчаки уз вазифамни бажардим — узбекистон

Муйдин мамазулумов шунчаки уз вазифамни бажардим — узбекистон

Муйдин мамазулумов: шунчаки уз вазифамни бажардим — узбекистон

Фаргонада булиб утган “Нефтчи” хамда “Кизилкум” жамоалари уртасидаги бахсдан сунг фаргоналиклар хужумчиси уз фикрларини билдирди.
– Мухлисларга катта рахмат. Галаба козонсак хам маглуб булган пайтларимизда бирдек куллашмокда. Бугун финалга тенг уйин эди. Турнир жадвалидаги вазиятдан хабардорсиз. Шу сабаб, хар бир уйин биз учун финалга тенг хисобланади. Маглубият ёки дуранг борасида эса гап суз булиши мумкин эмас. Йигитлар билан уйиндан аввал йигилиб гаплашдик. Хаммамиз бирлашиб, галаба сари олга боришимиз таъкидланди. Машгулотлардаги мехнатларимиз уз мевасини берди. Мухлисларга галаба такдим этганимиздан мамнунман.
Таркибизда куплаб ёш футболчилар туп сурди. Авазбек Улмасалиев, Аброр Исмоилов ва Абдужамол Исмоилов сингари йигитлар шу рухда давом этишлари керак. Бундай учрашувлар уларни усиши учун катта кумак беради.
Агар хозир урнимда ёш хужумчи булиб дубл кайд этганда, уни “сехрли таёкча”га ухшатиш мумкин эди. Лекин мен бугун шунчаки узимни ишимни бажардим холос. Хужумчи гол уриши керак. Агар гол урилмаса, жамоа хам галаба козонмайди. Бугун хамма яхши уйнади. Дарвозабондан тортиб олдинги чизикдаги футболчилар хам бирдек мехнат килишди, – деди Мамазулумов
“Нефтчи” матбуот хизмати

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.