Мурод холмухаммедов хитойда галабага эришсак ишончим комилки корейсларни хам енгамиз — узбекистон

d0bcd183d180d0bed0b4-d185d0bed0bbd0bcd183d185d0b0d0bcd0bcd0b5d0b4d0bed0b2-d185d0b8d182d0bed0b9d0b4d0b0-d0b3d0b0d0bbd0b0d0b1d0b0d0b3 Все новости

Мурод холмухаммедов: хитойда галабага эришсак, ишончим комилки, корейсларни хам енгамиз — узбекистон

Олий лига-2017нинг ортда колган биринчи давраси хакида нима дейиш мумкин? Уйинлар жуда кизикарли ва курашларга бой тарзда утди, кутилмаган натижалар кайд этилди.
Совринли уринлар учун курашиши тахмин килинган клубларнинг очко йукотиши, аксинча, уртамиёналарнинг турнир жадвали юкори кисмида юриши мухлислардаги кизикишни янада оширди. Бунинг натижасида стадионларга секин-аста томошабинлар кайта бошлашди.
Мавсум кашфиётлари каторига хеч иккиланишсиз «Кукон-1912»ни хам кушса булади. Нуъмон Хасанов киска фурсатда ракобатбардош жамоа шакллантира олди. Куконлик футболчилар биринчи давранинг сунгги турида «Олмалик» майдонида дуранг (0:0) кайд этишди. Виктор Кумиков шогирдларининг бир неча турдан бери маглубиятга учрамай келаётганини инобатга олсак, бир очко хам ёмон натижа эмаслиги ойдинлашади.
Биз «Кукон-1912» етакчиларидан бирига айланиб, тез орада миллий термадан чакирув олган тажрибали химоячи Мурод Холмухаммедовдан интервью олдик.
— Мурод, куз тегмасин, мавсумни жамоангиз сингари кутаринки кайфиятда утказяпсиз. Сиз амалга оширган узига хос бу «камбэк»нинг сири нимада?
— Барига мураббий сабабчи, деб уйлайман. Унинг ишончи ва куллаб-кувватлаши. Шундан бошка хеч кандай сири йук.
— Аввал уйнаган жамоаларингизда, хусусан, «Пахтакор»да сизга мураббийлар томонидан бундай ишонч билдирилмаганмиди?
— Кайсидир маънода имконият берилган булиши мумкин. Масалан, «Пахтакор»да узимни эркин хис этолмаганман. «Кукон-1912»да эса ана уша эркинликни хис киляпман.
— Демак, Нуъмон Хасановнинг бу борада хиссаси катта булган, шундайми?
— Ха, бу йилги ютукларимда ушбу мутахассиснинг улуши бекиёс. Хар холда менинг шахсий фикрим шундай.
— Нуъмон Хасанов хакида нима дея оласиз? Машгулотларни кандай ташкил килади?
— Жуда хам мехнаткаш мураббий. Нуъмон ака жамоани уйинга яхши тайёрлай олади. Бошкача булиши мумкин эмас, чунки узи жуда яхши футболчи булган.
Шу сабаб, шогирдининг нимани хохлаши, нимага кодирлиги, хаммасини билади. Утказаётган машгулотлари фойдали ва шу билан бирга кизикарли.
— Уйин олдидан футболчиларни рухлантириш максадида энг куп айтадиган гаплари борми?
— Биз ракиб кандай кучга эга булишидан катъий назар, куркмаслигимиз кераклигини, кучли эканимизни уктиради. Улар хам бизга ухшаган инсон эканлиги, хотиржамлик билан туп суришимиз лозимлигини айтади.
— Мурод, уртада маълум муддат уйинингизда пасайиш кузатилди…
— Бу жарохат билан боглик булса керак, деб уйлайман. Сабаби, орада жиддий шикастлангандим. Бир йилдан ошикрок вакт мобайнида ундан кутулолмай, тулик тикланиш кийин кечди. Балки шу туфайли уйинимда пасайиш кузатилгандир?! Аммо уз устимда ишлашдан тухтамадим.
Астойдил мехнат килганнинг харакатлари зое кетмас экан. Албатта, хозирги эришган ютукларим билан тухтаб колмокчи эмасман. Изланишда давом этаман. Бундан хам юкори натижаларга эришишни уз олдимга максад килиб куйганман.
— Термага кайтганингиз билан табриклаймиз. Бош жамоамиз либосида майдонга хам тушдингиз. Таассуротлар кандай?
— Миллий терма сафида туп суриш хар бир футболчининг орзуси хисобланади. Катта танаффусдан сунг яна бош жамоадан чакирув олдим. Астойдил мехнат килинса, мураббийлар назари ва эътиборидан четда колинмас экан.
Афсуски, мухим учрашувда Эрон термасига имкониятни бой бериб куйдик. Уйинимиз умуман ковушмади. Дарвоза томон берилган зарбаларимиз хам ухшамади. Хуллас, бизнинг кун эмас экан. Шунга карамай, жахон чемпионати финал боскичига чикиш имкониятларимиз сакланиб колди.
Бахтимизга катарликлар уз майдонларида асосий ракибимиз — Жанубий Кореяни маглуб этишди. Шу тарика иккинчи йулланма учун кураш кайтадан бошланди. Энди хаммаси уз кулимизда. Гурухнинг колган учрашувларида галаба козонсак, мундиал йулланмасига эга чикамиз. Бунинг учун биринчи галда Хитойда галаба козонишимиз шарт. Агар мазкур вазифани уддаласак, ишончим комилки, корейсларни хам енга оламиз.
Тошкентда кечадиган бахс финалга айланади. Хозир буни хамма тушуниб турибди. Гурухдаги колган жамоалар хам жуда кучли. Осонликча очко беришмайди. Лекин астойдил харакат килинса, иккита уйинда 6 очко жамгара оламиз. Бундай кийин вазиятда барчамиз бирлашишимиз шарт.
Мухлислардан термамиз футболчилари ва мураббийларини куллаб-кувватлашларини сурайман. Уларнинг олкишлари хозир биз учун хар качонгидан хам мухим. Гурухнинг сунгги икки учрашувида рухий тайёргарлик биринчи уринга чикади.
Кайси жамоа рухан кучли булса, ушанинг кучасида байрам булади. Уйлайманки, пойтахтимиздаги учрашувда асосий ракибимиз — Корея термасини маглуб этиб, халкимизнинг куп йиллик орзусини руёбга чикарамиз.

Оцените статью
Добавить комментарий