Мухаммад юсуф кори — узбекистон

d0bcd183d185d0b0d0bcd0bcd0b0d0b4-d18ed181d183d184-d0bad0bed180d0b8-d183d0b7d0b1d0b5d0bad0b8d181d182d0bed0bd Все новости

Мухаммад юсуф кори — узбекистон

Мухаммад Айюб Кори Масжиди Набавийнинг собик имом, узининг кунгирок овози, бетакрор кироатлари билан бутун Ислом оламида машхур булган кори Мухаммад ибн Мухаммад Юсуф бугун – хиж. 1437 йил 9 ражаб, мил. 2016 йил 16-апрел шанба куни бомдод намозидан кейин Мадинаи Мунавварада вафот этди. Жанозаси пешиндан кейин Масжиди Набавийда укилиб, «Бакиъ» кабристонига дафн килиниши оила ­ аъзолари тарафидан маълум килинган. Мухаммад Айюб 1372/1952 санада Маккаи Мукаррамада таваллуд топган. Ёшлигидан Куръонни ёдлашга уруниб, 12 ёшида хофизи Куръон булиб етишди. Кейин Мадинага бориб, урта мактабни битирди ва институтда укиб, хиж. 1396 йили Ислом университетига шариат факултутетига укишга кирди. У шу ерда магстратурани битириб, шу ерда тафсир, кироат илмларидан таълим берди. У киши Шайх Абдулазиз ибн Мухаммад Усмон, Шайх Мухаммад Саййид Тантовий, Мухаммад Амин Шинкитий ва бошка кузга куринган олимлардан таълим олган. Мадина корилари шайхи Хасан ибн Иброхим, Шайх Ахмад Абдулазиз Зайёт, Шайх Халил ибн Абдуррахмон Кори, Абдуллох Мухаммад Ганимондан Хафснинг Осимлан килган ривояти буйича ижоза олган. Шайх Мухаммад Айюб 1410–1417 йилларда Масжиди Набавийда имомлик килди. У илк имом булиб сайланган йили Рамазонда бир узи хатм килиб берди. Кейин Кубо масжидида таровехда хатм килиб берадиган булди. 1403 йилдан «Абдуллох Хусайний» масжидида имомлик килиб, шу ерда 23 йил хизмат курсатди. У ердан кейин «Ахмад ибн Ханбал» масжидида хатибликка ишга утди. 1436 йилнинг Рамазонида Салмон ибн Абдулазизнинг буйруги билан Масжиди Набавийга яна имом этиб тайинланган эди. Аллох Уз рахматига олган булсин. Шайх Мухаммад Айюб бутун Ислом оламида энг машхур корилардан бири хисобланади. Малазия, Инданезия, Покистон, Туркия ва бошка мамлакатларда араб тилидан махсус тугаракларда дарс берар эди. Британиядаги Ислом университетитининг таклифи билан у ердаги жомеъда Рамазонда таровехда хатм килиб берган. У кишининг «Подшох Фахд матбаа­нашрёти»да ёзилган таровехдаги ва студиядаги тулик хатми бутун дунё буйлаб кенг таркалган. Мухаммад Айюб коридан 5 угил, иккита кизи колди. Барчалари Куръон хофизларидан ва жамиятнинг турли сохаларида укиб, хизмат килишади. Аллох у кишига укиган Куръонларини хамрох ва шафоатчи килсин, охиратларини обод айласин!
Хасанхон Яхё Абдулмажид

Оцените статью
Добавить комментарий