Насафнинг уч нафар футболчиси миллий терма жамоага жалб этилди — узбекистон

Насафнинг уч нафар футболчиси миллий терма жамоага жалб этилди — узбекистон

Узбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш боскичининг Хитой ва Жанубий Кореяга карши уйинларга тайёргарлик куриш максадида шу йилнинг 17–23 июль кунлари Туркиянинг Истанбул шахри якинидаги Кожаэли музофотининг Измит шахарчасида укув-машгулотлар йигинини утказади.
Бу хакда УФФ расмий сайти хабар бермокда.
Бош мураббий Самвел Бабаян мазкур укув-машгулотлар йигинига 20 нафар футболчини жалб килди. Йигин ФИФА кунларида утказилмаётгани туфайли легионер футболчилар таклиф килинмади.
Булар орасида “Насаф” жамоасининг уч нафар футболчиси хам бор, химоячиларимиз — Акмал Шорахмедов ва Фаррух Сайфиев хамда ярим химоячимиз — Бахром Абдурахимовлардир.
Акмал Шорахмедов ва Фаррух Сайфиевлар бундан аввал хам миллий терма жамоамиз сафига таклиф этилганидан хабарингиз бор, Бахром Абдурахимов эса миллий терма жамоага илк марта жалб этилмокда. Ушбу футболчимиз жамоамиз сафидаги курсатаётган мазмунли уйинлари оркали терма жамоамиз мураббийларининг нихоят эътиборини козонди.
Хабарингиз бор, Равшан Хайдаров бошчилигидаги U-22 терма жамоамиз Хитойда булиб утадиган U-23 ёшлар терма жамоалари уртасидаги Осиё Чемпионати саралаш бахсларида иштирок этиш учун Бирлашган Араб Аамирлигида булиб туришибди. Ушбу терма жамоамиз сафида хам олти нафар футболчиларимиз Дониёр Нарзуллаев, Шароф Мухитдинов, Бобир Абдухоликов, Умиджон Эргашев, Азизжон Ганиев ва Одилжон Хамробековлар бор.
Бу футболчиларимиз 17 июл куни “Навбахор” жамоаси билан буладиган назорат учрашувида майдонга тушишмайди.
Миллий терма жамоамиз аъзолари хам шу куни эрта тонгда Туркияга жунаб кетишади.
Маълумот учун, Узбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнири саралаш боскичи 9-турини 31 август куни сафарда Хитой термасига карши утказса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяга карши бахс олиб боради. Айни пайтда Узбекистон 8 та уйиндан кейин 12 очко туплаб, тугридан-тугри кулга киритилиши мумкин булган ягона йулланма учун курашда 2-уриндаги Кореядан 1 очкога ортда колмокда.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.