Навруз байрами табриклари смс шеърлар — узбекистон

Навруз байрами табриклари смс шеърлар — узбекистон

Бахор таронаси
Эй равон сув, эй бахорим сабзаси,
Булбулим — гул хандасининг бандаси,
Лолажон — куркам чаман арзандаси,
Биз — бахор ошиклари,
Севгининг содиклари.
*******
Тонгда тугёни жушар какликларим,
Ерга кукдан ёгилар ёмгир-зарим.
Чашма поким — менинг жонпарврим,
Биз — бахор ошиклари,
Севгининг содиклари
******
Эй, жушар Варзобиму Кофарнихон,
Уйкусизлик дардидан озурда жон,
Хайкиринг лекин сира этманг фигон,
Биз бахор ошиклари,
Севгининг содиклари.
Навруз таронаси
Келди бахори нозанин, сахрода айни авжи гул,
Тог багри узра уйнашур ну бирла сунгсиз мавжи гул.
Тупрокни ёриб хар гиёх илк бора сузлайдур калом;
Айёми навруз, ассалом!
Эй оламафруз ассалом!
Ёшу кари бу лахзани утгазгуси куз уйнатиб,
Гулчехралар ишк ахлини куйгуси жушкин куйлатиб.
Гул фаслининг ёди билан хурсандчилик этгай давом,
Айёми навруз, ассалом!
Эй оламафруз ассалом!
Бустон аро шому сахар кушлар таратгайдир наво,
Булбул овозидан неча диллар топар дардга даво.
Тинглаб уларнинг чах-чахин илгайди инсон бир паём:
Айёми навруз, ассалом!
Эй оламафруз ассалом
Боди сабо.
Шукухли тог багридан,
Шаршаралар шахридан,
Жилга-ю сой буйидан.
Нафас олиб куйидан;
Боди сабо ёгди пар,
Гул чехрасин очди боз.
Савсан ила бунавша
Уйгонишур этиб ноз.
Тог узра бог пастидан,
Кор уюми остидан
Чашма билан тиллашиб,
Зиё-ла манзиллашиб;
Боди сабо ёгди пар,
Гул чехрасин очди боз
Савсан ила бунавша
Уйгонишур этиб ноз.
Наврузи аёём
Хуш келдинг наврузим Узбекистонга
Хуш курдик бойчечак бодом гулларинг.
Истиклол юз очган кузлар кувонсин
Анворлар ташийди тозза елларинг..
Азизим бахт икбол доим ёр булсин
Юрган йулларингиз гулларга тулсин
Омадингиз куриб кузлар кувонсин
Наврузи аёёмингиз муборак булсин!
Согинчлардан ясай сизга гулдаста
Гулдаста килиб калбим пайваста
Олислардан туриб дейман мен аста
Наврузи аёём муборак булсин
******
Келмокда навруз.
Аввал юрагинга муралайди у
Сунгра куртакларга ургатади суз
Замннинг кузидан кочади уйку
Демак бахор келди,
Келмокда навруз.
Кишнинг ахволида бокиб хойнахой,
Юм-юм ёш тукмокда эриётган муз.
Жилва килаётир тенгсиз бир чирой.
Демак бахор келди,
Келмокда навруз.
Она багри каби иликдир олам,
Харир ховур ичра яйрар дала-туз.
Колди пучмокларда хазон янги илиггам
Демак бахор келди,
Келмокда навруз
Яна кунгиллардан рутубат кетди,
Яна шуълалардан камашмокда куз
Яна дилдорликнинг фурсати етди
Демак бахор келди,
Келмокда навруз
********
Наврузда улашинг эзгу тилаклар
Ахир тилак билан камаймайди суз.
Бахор гулларидек яшнаб юраклар.
Хуш келдинг бахор хуш курдик навруз.
Навруз экан табрик сизники
Янги кунда кулгу сизники.
Бу кун яна замин бизники.
Байрам булсин саёёд бизники.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.