Назарбоев лотин алифбосига утиш сокин ва боскичма-боскич булиши лозим — узбекистон

Назарбоев: лотин алифбосига утиш сокин ва боскичма-боскич булиши лозим — узбекистон

Козогистон Президенти Нурсултон Назарбоев йил охирига кадар лотин ёзувига асосланган козок алфавитининг ягона стандарт вариантини кабул килиш вазифасини топширди. Бу хакда «Келажакка назар: жамоатчилик онгини модернизация килиш» маколасида суз боради.
«Козок тилини лотин ёзувига боскичма-боскич утказиш учун ишларни бошлаш зарур. Биз жуда эхтиёткор ва тактик равишда мазкур масалага етиб келдик. Бу ерда сокинлик ва боскичма-боскичлик лозим. Ва биз бутун Мустакиллик йилларида эхтиёткорлик билан тайёргарлик курдик», — дейилади маколада.
Козогистонда 1929 йилдан 1940 йилгача лотин алифбосидан фойдаланилган, шундан сунг кирилл билан алмаштирилган. «Козок тили алфавитининг узгартирилиши тарихи асосан аник сиёсий сабабларга кура таърифланади», — дея таъкидлади Козогистон рахбари.
2012 йил декабрида халкка «Козогистон-2050» анъанавий мурожаатида Нурсултон Назарбоев: «Биз 2025 йилдан уз алфавитимизни лотинчага утказишимиз зарур», — деб айтиб утган эди.
«Шу вактдан биз барча сохаларда лотин алфавитига утишни бошлашимиз лозим. Яъни, 2025 йилга кадар иш юритиш, даврий нашрлар, укув дарсликлари ва бошкаларни лотинчада нашр этишимиз лозим. Хозир эса лотин алфавитига утишни бошлашга тайёргарлик куришга киришамиз», — дейилади маколада.
«2017 йил охиригача олимлар ва кенг жамоатчилик ёрдамида янги графикадаги козок алфавитининг ягона стандарт вариантини кабул килиш зарур. 2018 йилдан янги алфавитни укитиш учун кадрларни тайёрлаш ва урта мактаблар учун укув дарсликларини тайёрлаш бошланади. Якин икки йилда зарур ташкилий ва методик ишлар амалга оширилади. Албатта, муайян даврни уз ичига олган мослашиш вактида кирилчада хам иш олиб борилади», — дейилади маколада.

Оцените статью
Добавить комментарий