Нефть ва газ сохасига киритилувчи инвестициялар хажми икки баробар ортади — узбекистон

Нефть ва газ сохасига киритилувчи инвестициялар хажми икки баробар ортади — узбекистон

Узбекистон 2021 йилга кадар нефть-газ сохасида умумий хажми 30,4 млрд долларлик лойихаларни амалга оширишни режалаштирмокда. Бу хакда чоршанба куни Тошкентда очилган Global Oil&Gas Uzbekistan 2017 халкаро кургазмасида суз борди.
2016 — 2020 йилларда умумий киймати 30,4 млрд долларлик углеводород хом ашёсини чукур кайта ишлаш негизида ташки бозорларда талаб килинадиган юкори кушилган кийматли тайёр махсулотлар ишлаб чикаришни купайтириш дастури амалга оширилмокда. Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан тасдикланган дастур нефть-газ сохасини модернизация килиш, техник ва технологик янгилаш буйича 78 та лойихани уз ичига олади.
Йирик лойихалар каторида «Мустакилликнинг 25 йиллиги» конида Сурхондарё вилоятида киймати 5,8 млрд доллар булган газни кайта ишлаш мажмуаси курилишини уз ичига олган кушимча разведка ва казиб олиш ишлари, Шуртан газ-кимё мажмуаси базасида 3,7 млрд долларга синтетик ёнилги (GTL) ишлаб чикариш, Жиззах вилоятида 2,2 млрд долларга янги нефтни кайта ишлаш заводини бунёд этиш урин олган.
«Мазкур лойихаларни амалга ошириш хисобига 15 турдаги янги махсулот турларини ишлаб чикаришни узлаштириш кутилмокда. Улар — поливинилхлорид, АБС-пластик, синтетик каучук, ароматик углеводородлар, суперабсорбент», — деди «Узбекнефтгаз» бошкарув раиси Алишер Султанов кургазма доирасида ташкил этилган конференция очилишида.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.