Нефтчи дарвозабони черноморец клубига утди — узбекистон

«нефтчи» дарвозабони «черноморец» клубига утди — узбекистон

Фаргонанинг “Нефтчи” клуби дарвозабони Сергей Смородин фаолиятини Украинанинг “Черноморец Одесса” жамоасида давом эттиради.
Уз вактида Узбекистон усмирлар терма жамоасида хам туп сурган истеъдодли дарвозабон фаргоналиклар таркибида бир катор ишончли мавсумларни утказди. “Нефтчи” ПФК уз сафида фаолият олиб бораётган ва уз тарбияланувчиларининг хар бирини юкори даражадаги топ жамоалар таркибида уйнаш тарафдори хамда бу гояни куллаб-кувватлайди. Сергей Смородинга Украина клубидан хар тарафлама фойдали ва кулай булган таклиф келиб тушди. “Нефтчи” ПФК дарвозабонга ушбу жамоанинг бир катор йигинларида иштирок этиш имкониятини яратиб берди хамда Смородин “Черноморец Одесса” куригидан муваффакиятли тарзда утди. Эндиликда узбекистонлик вакилимиз Украина футболида уз омадини синаб куради.
Сергей Смородинни Европадаги фаолияти оркали дарвозабон сифатида янада усиши учун “Нефтчи” ПФК мураббийлар штаби уни “Черноморец Одесса”га утишига розилик билдиришди. Умид киламизки, Сергей украиналиклар сафида уз профессионал даражасини янада устиради ва Узбекистон МТЖга муносиб ижрочи булиб етишади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.