Нукусда автоматлаштирилган метеостанция очилди — узбекистон
Нукусда автоматлаштирилган метеостанция очилди — узбекистон
14 апрель куни Нукусда БМТТД ва Узгидрометнинг «Узбекистоннинг кургокчил худудларида жойлашган фермер ва дехкон хужаликларининг иклимий баркарорлигини таъминлаш» кушма лойихаси доирасида автоматлаштирилган метеостанция очилди.
Лойихада Коракалпогистоннинг 5 та туманида 10 та метеоролик станция ва 2 та гидрологик постни модернизация килиш кузда тутилган. Янги ускуналар эхтимолий кургокчилик хакида олдиндан огохлантириб, фермер ва дехкон хужаликларининг сув ресурслари етишмовчилиги хамда ер ва яйловлар деградациясига чидамлилигини оширишга имкон беради.
Метеостанциянинг очилиш маросимида БМТ нинг давлат вакили Стефан Приснернинг кайд этишича, Узбекистон, хусусан унинг заиф кисми — Коракалпогистон иклим узгаришига ута мойил. Вакт утиши билан хаво харорати ортиб боради, бунинг окибатида хавфли иклим ходисалари юкори тезликда содир булишини кутиш мумкин.
«Бу ускуна онлайн режимда метеорологик ходисалар хакида маълумот йигади ва тарката олади. У билан мутахассислар эхтимолий иклим ходисалари хакида олдиндан хабар тарката олишади», — деди Стефан Приснер. Унинг таъкидлашича, сунгги ун йиллик мураккаб вазифа булишига карамасдан, инсон иклимга ижобий жихатдан таъсир курсатиши мумкинлигини намоён этди.
Комментарии 0