Нуъмон хасанов олдинда жавоб учрашуви бор — узбекистон

Нуъмон хасанов: олдинда жавоб учрашуви бор — узбекистон

Узбекистон кубоги 1/8 финал биринчи учрашуви доирасидаги “Кукон-1912” – “Металлург” уйинидан кейин утказилган матбуот анжуманининг иккинчи куконликлар устози Нуъмон Хасанов катнашди.
«Бугун хавонинг бироз нокулай булгани боис биринчи булимда шогирдларим бироз кийналишди. Лекин танаффусдан кейин улар иклимга мослашиб, мухлисларни галаба билан хурсанд килишди. Хозир тигиз таквим юзага келган. Турт кундан кейин “Бухоро” билан уйнаймиз.
Олдинда жавоб учрашуви борлигини эсдан чикармаслик лозим.
Хар доим айтиб келганман. Бизнинг асосий максадимиз хар бир уйинда галаба козониб, ишкибозларимизни хурсанд этиш.
Кукон ахли футболни жуда яхши куришларини биламан. Узим хам футболчи сифатида Куконда туп сурганман. Бу ердан мураббий булиб иш бошлаганимдан кейин куконлик футбол ихлосмандларини хушнуд этишни максад килгандик. Ниятим амалга ошганимдан хурсандман. Гувохи булаётгангингиздек, чемпионат уйинларида “Марказий” уйингохда 10 мингдан ортик мухлислар ташриф буюрмокда», — дейди Хасанов.

Оцените статью
Добавить комментарий