Нурсултон назарбоев шавкат мирзиевни табриклади — узбекистон

Нурсултон назарбоев шавкат мирзиёевни табриклади — узбекистон

Козогистон Президенти Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевни Узбекистон Президенти лавозимига сайлангани билан табриклади, дея хабар килди Окурда матбуот хизмати.
Нурсултон Назарбоев уз табригида булиб утган сайлов натижалари Узбекистон халки томонидан келгусида фукароларнинг фаровон хаёти ва жахон аренасидаги мамлакат нуфузини янада ошириш йулига улкан ишонч билдирилгани ва куллаб-кувватланганидан далолат бераётгани кайд этиб утилган.
«Аминманки, Сиз рахбарлигингизда кардош Узбекистон баркарорлиги ва хавфсизлигини мустахкамлашга хизмат килувчи кенг микёсли ислохотлар давом эттирилади», — кайд этилади телеграммада.
Нурсултон Назарбоев хамкорликдаги интилишлар Козогистон ва Узбекистоннинг стратегик шерикчилигини ривожлантириш хамда Марказий Осиёнинг барча давлатлари хамкорлигини кенгайтиришда туртки булишини таъкидлаб утди.
Козогистон Президенти икки томонлама ва минтакавий алокаларнинг сезиларли салохиятга эгалигига эътибор каратиб, сиёсий, савдо-иктисодий ва маданий-гуманитар сохаларда конструктив мулокотга тайёр эканини билдирди.
«Фурсатдан фойдаланган холда мулокотларимизни Остонада давом эттириш хамда Сиз учун кулай вактда Козогистонга давлат ташрифини амалга оширишингизни таклиф киламан», — дейилади хабарда.
Козогистон рахбари Шавкат Мирзиёевга мустахкам соглик ва давлат фаолиятида янги ютуклар, Узбекистон халкига эса тинчлик ва фаровонлик тилади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.