Нью-йорк хужумчиси соиповнинг мол-мулки хатловга олиниши мумкин — узбекистон

Нью-йорк хужумчиси соиповнинг мол-мулки хатловга олиниши мумкин — узбекистон

Сайфулло Соиповнинг Тошкентдаги ота-оналари яшайдиган уйи.
Америка суди Нью-Йорда одамлар устига юк машинасини хайдаб теракт содир этган узбекистонлик Сайфулло Соиповнинг АКШ ва бошка давлатлар худудларидаги мол-мулкини мусодара этиш хакида карор чикарган. Бу хакда хабар килган Life нашрига кура, Соиповнинг ота-онаси Тошкентдаги уйдан, узи эса – иккита фирмасидан айрилиши мумкин.
Life нашрига Нью-Йорк судининг Сайфулло Соиповга нисбатан чикарган карори келиб тушган.
Жанубий округ судининг шу карорига кура, узбекистонлик 29 ёшли Соиповнинг мол-мулки хатловга олиниши мумкин.
АКШда Соиповнинг рафикаси ва фарзандлари яшайди, шунинг учун улар хам уйидан айрилиши мумкин. Унинг ота-онасига тегишли кучмас мулк хам тахдид остида колган: агарда Узбекистон хукумати АКШ талабларини бажарса, уларнинг уйи Америка бюджети даромадига утказилиши мумкин, деб хабар берди Life нашри.
Ушбу хабар юзасидан Озодлик Соиповнинг Тошкентдаги кариндошларидан изох олишга уринди.
Лекин, улар бу хакда гапиролмасликларини айтишди.
The New York Times нашрига кура, АКШдаги етти йиллик хаёти давомида Соипов Американинг турли штатларида яшаган.
Аввалига у Флорида штатида юк машинаси хайдовчиси булиб ишлаган.
Кейинчалик, 2011 йилда Соипов Sayf Motors Inc. ва 2013 йилда Bright Auto LLC деб номланган ширкатларни очиб уз бизнесини йулга куйган.
Соипов 31 октябр куни Нью-Йорк шахрида юк автомобилини пиёдалар ва велосипедчиларнинг устига касддан хайдаб, 8 одамни улдирган ва 11 одамни жарохатлаган эди.
У хужум килаётиб «Аллоху Акбар» дея бакирган.
Кулга олиш пайти полиция унинг машинасидан «Ислом давлати» экстремист гурухини дастакловчи материалларни топган.
31 октябрь куни Махаттендаги содир этилган вокеа 2001 йилда Нью Йоркда Эгизак бинолар кулаганидан бери амалга оширилган энг конли хужум экани айтилмокда.
АКШ президенти Доналд Трамп Соиповга улим жазоси берилиши кералигини айтган.

Оцените статью
Добавить комментарий