Обид асомов вафот этди — узбекистон

Обид асомов вафот этди — узбекистон

Узбекистонда хизмат курсатган артист, кизикчи Обид Асомов 56 ёшда вафот этди. Бу хакда «Газета. uz»га Согликни саклаш ва Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Сешанба куни Обид Асомов 1-клиник шифохонага «Юракда ишемик огрик, уткир хуруж, аритмик шок» ташхиси билан ёткизилган эди. Тиббий ёрдам курсатилганига карамай, актёр жума куни соат 17:30 да вафот этди.
Обид Аъзамович Асомов 1963 йилда Тошкентда тугилган. Бекньков номидаги рассомчилик техникумини тамомлади. Келаси йил Тошкент театр институтининг рассомчилик булимига укишга кабул килинган. Бирок тахсилни якунига етказмаган.
2000-йилларнинг охирида «Кривое зеркало» телешоусида чикишлар килган.
2018 йилнинг 24 май санасида «Узбекфильм» кошидаги «Мультипликацион фильмлар студияси»га директор этиб тайинланганди.
У «Шерали ва Ойбарчин» (1989), «Темир одам» (1991), «Жунгли конунлари буйича» (1991), «Дев билан пакана» (2003), «Mahallada duv-duv gap 2» (2006) ва бошка фильмларда суратга тушган.

Оцените статью
Добавить комментарий