Одам савдосига карши курашиш тугрисидаги конунга узгартиш ва кушимча киритиш хакида — узбекистон

«одам савдосига карши курашиш тугрисида»ги конунга узгартиш ва кушимча киритиш хакида — узбекистон

«ОДАМ САВДОСИГА КАРШИ КУРАШИШ ТУГРИСИДА»ГИ УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНУНИ КАБУЛ КИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ КОДЕКСИГА УЗГАРТИШ ВА КУШИМЧА КИРИТИШ ХАКИДА
Конунчилик палатаси томонидан 2008 йил 14 августда кабул килинган
Сенат томонидан 2008 йил 29 августда маъкулланган
1-модда. Узбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда кабул килинган 2012-ХII-сонли Конуни билан тасдикланган Узбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар) куйидаги узгартиш ва кушимча киритилсин:
1) 135-модда куйидаги тахрирда баён этилсин:
«135-модда. Одам савдоси
Одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш максадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки кабул килиш —
уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
Уша харакатлар:
а) угирлаш, зурлик ишлатиш ёки зурлик ишлатиш билан куркитиш ёхуд мажбурлашнинг бошка шаклларини куллаш оркали;
б) икки ёки ундан ортик шахсга нисбатан;
в) ожиз ахволдалиги айбдорга аён булган шахсга нисбатан;
г) айбдорга моддий жихатдан ёки бошка жихатдан карам булган шахсга нисбатан;
д) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
е) бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
ж) хизмат мавкеидан фойдаланган холда;
з) жабрланувчини Узбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан олиб утган холда ёки уни чет элда конунга хилоф равишда ушлаб турган холда;
и) калбаки хужжатлардан фойдаланган холда, худди шунингдек жабрланувчининг шахсини тасдикловчи хужжатларни олиб куйган, яширган ёхуд йук килиб юборган холда;
к) киши аъзоларини кесиб олиб, бошка кишига кучириш (трансплантат) максадида содир этилган булса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
Уша харакатлар:
а) ун саккиз ёшга тулмаганлиги айбдорга аён булган шахсга нисбатан содир этилган булса;
б) жабрланувчининг улимига ёки бошка огир окибатларга сабаб булса;
в) ута хавфли рецидивист томонидан содир этилган булса;
г) уюшган гурух томонидан ёки унинг манфаатларини кузлаб содир этилган булса, —
саккиз йилдан ун икки йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади»;
2) саккизинчи булим куйидаги мазмундаги атама билан тулдирилсин:
«Одамлардан фойдаланиш — бошка шахсларнинг фохишалигидан фойдаланиш ёки улардан шахвоний фойдаланишнинг бошка шакллари, мажбурий мехнат ёки хизматлар, куллик ёки кулликка ухшаш одатлар, эрксиз холат ёхуд инсон аъзолари ёки тукималарини ажратиб олиш».
2-модда. Ушбу Конун расмий эълон килинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Конун «Халк сузи» газетасининг 2008 йил 17 сентябрдаги 183 (4593)-сонида эълон килинган.
Узбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 16 сентябрь,
УРК-179-сон
(Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2008 й., 37-38-сон, 366-модда)

Оцените статью
Добавить комментарий