Оитс касаллиги — белгилари даволаш — узбекистон

Оитс касаллиги — белгилари, даволаш — узбекистон

ОИТС – вируслар иммун тизимининг зарарланиши натижасида янги касалликларнинг ва ёмон сифатли янги хосилаларнинг пайдо булиши билан характерланади.
Маълумки, бугунги кунда ушбу касаллик дунё буйича «пандемия” тусини олмокда. БЖТССТнинг 2002 йилдаги маълумотига кура, ер юзида ОИВ/ОИТС билан касалланганлар 42 млн. кишини ташкил этади. Улардан 38,6 млн. катта ёшдагилар, 19,2 млн. аёллар, 3,4 млн. 15 ёшгача болалардир. 2002 йилнинг узида ОИТС хасталиги билан касалланган 3,1 млн. бемор вафот этди. Шу кунгача ОИТС хасталигидан вафот этганларнинг сони 25 млн. кишига етди. Бу ракамлар 13 йил олдинги ракамлар эди.
ОИТС хасталигининг аср вабосига айланаётганлигини эътиборга оладиган булсак, бу касаллик хакида бонг уришимиз, оммавий-ахборот воситаларида доимий равишда ёритиб боришимиз лозим. Бу холатлар эса одамларни огохликка чорлайди. Шу йул оркали касаллик таркалишининг ва ёш болалар, аёллар, бегунох жонларнинг улимининг олдини олишга ёрдам берамиз.
ОИТС кандай бошланган?
1980 йилнинг октябр ойидан 1981 йилнинг март ойигача Американинг Лос-Анжелес шахридаги учта шифохонада «Пневмоцист зотилжам” ташхиси билан бешта бемор даволанган. Бу касаллик жуда огир утиши ва бу касалликни чакирувчи вируслар дориларга чидамлилиги билан бошка касалликлардан ажралиб туради. Бу касаллик жуда кам учрайди, асосан чала тугилган чакалокларда, иммун тизимининг пасайишга олиб келувчи дори воситалари кабул килганларда ёки радионурлар таъсирига учраган одамларда ва саратон билан касалланган шахсларда аникланади. Яъни, пневмоцистли зотилжам касаллиги пайдо булиши иммун тизимининг жиддий шикастланганини курсатади. Аникланишича, ушбу беморларда иммун тизимининг сусайишига олиб келадиган бирон сабаб булмаган. Улар ёш бесоколбозлар булган. Беморларнинг иммун тизими текширилиб курилганда лимфоцитлар сонининг кескин камайиб кетганлиги аникланган. Касаллик белгилари асосида бу хасталик «Орттирилган иммунитет танкислиги синдроми” ОИТС деб номланган.
БУНИ БИЛАСИЗМИ?
ОИТС касаллигини юктириб олиш хавфи буйича ахолининг айрим гурухи «хавфли гурух”га киритилади. Ушбу «хавфли гурух”га гиёхвандлар, нотаниш шахслар билан пала-партиш жинсий алока килувчилар, жинсий алока йули билан юкадиган касалликларга чалинган шахслар киради. Ахолининг бу гурухи жамиятда уз хулк-атворининг бузуклиги туфайли ОИТС касаллигига купрок дучор буладилар ва касалликни таркатиш хавфи хам жуда юкори булади.
КАСАЛЛИКНИ НИМА КУЗГАТАДИ?
ОИТС касаллигини вируслар кузгатиб, мураккаб вируслар катторига киради. ОИТС касаллиги ута хавфли юкумли касалликлар тоифасига киради. Касалликнинг манбаи бемор ва одам иммунитет танкислиги вирусини ташиб юрувчи шахслар хисобланади.
КАСАЛЛИК КАНДАЙ ЮКАДИ?
1.Жинсий алока йули оркали-аёлдан эркакка, ёки эркакдан аёлга юкади.
2.Парентерал йул оркали, яъни вирус билан зарарланган кон ва кон махсулотлари куйилганда, ностерил шприцлар ва тиббий асбоб-ускуналардан фойдаланилганда, тери бутунлиги бузилиши билан кечадиган барча муолажаларда юкиши мумкин.
3.Вертикал йул оркали, яъни ОИТС вирусини ташувчи онадан хомилага ёки чакалокка тугрук жараёнида ва тугилгандан сунг она сути оркали юкиши мумкин.
БУНИ БИЛАСИЗМИ?
Эмизикли ёшдаги болалар ОИТС хасталиги билан хасталанган булса, онасига ушбу касалликни юктирган холатлар амалиётда аникланилган. Уларнинг огиз шиллик каватида турли яралар булади. Натижада сулаги кон билан аралашади. Бола она кукрагини эмаётган вактида тишлаши мумкин. Тишлаган сохада эса жарохатлар пайдо булади. Шу сохадаги жарохатга сулак билан аралашган кондаги вирус тушади. Натижада боладаги касаллик онага утади.
КАСАЛЛИК БЕЛГИЛАРИ НИМАДАН ИБОРАТ?
Яширин давр – бир неча ойдан 10 йил ва ундан купрок йилгача давом этиши мумкин. Бу боскичда ташхис факат тахминий булиши мумкин. Бу даврда клиник белгилар булмайди ва ОИТС вирусига карши антителлалар ишлаб чикарилмайди. Хасталикка чалинган одамлар соппа-сог, иш фаолияти бузилмаган, узини бемор деб хисобламайди. Бирок, бу одамлар касалликнинг таркалишида мухим рол уйнайди.
Белгиларнинг юзага чикишида беморларнинг 30-50 % касаллик уткир бошланиб, тана харорати кутарилади, ангина ёки фарингит белгилари кузатилади. Бугимлар, мушаклар огриши мумкин. Жигар, талок ва лимфа тугунларининг катталашиши кузатилади. Бу даврда бемор даволанишга мухтож эмас. Аста-секин беморларда танадаги барча лимфа тугунларининг катталашуви, катталашган лимфа тугунлар орасидаги огрик кузатилади. Беморларнинг жинсий кобилияти ва иш фаолияти сакланган булади. Зарур булганда бемор амбулатор даволаниш билан чегараланади. Кейинги даврда беморнинг иммунитети кескин пасайиб кетганлиги боис, турли касалликлар келиб чикади. Беморнинг ахволи огир булади. Масалан, сурункали гепатит, пневмония, камконлик, сил, турли саратон касалликлари. Касалликнинг сунгги боскичи, яъни терминал даврда оддий суз билан айтганда, бемор улим тушагида ётади. Ахволи ута огир, озиб кетган, вакти-вакти билан тана харорати кутарилиб туради. Кондаги гемоглобин микдори жуда пасайиб кетади. Бемор ахволи кун-сайин огирлашиб, улим билан тугайди.
ОИТС КАНДАЙ ТАШХИСЛАНАДИ?
Касалликда конда вируслар топилиши ва умумий кон тахлилидаги узгаришлар, иммун тизимидаги бузилишлар асосида ташхис куйилади.
ОИТС КАНДАЙ ДАВОЛАНАДИ?
Хозирги даврда ОИТС касаллиги билан касалланган беморларни бутунлай тузалиши имконияти йуклиги сабабли дааволашнинг максади беморнинг умрини узайтиришга ва унинг хаёт кечиришини яхшилашга каратилган булиши лозим.
Бу дахшатли хасталик куплаб машхурларни хам хаётдан олиб кетган.
*Фредди Меркьюри (1946-1991), инглиз мусикачиси ва «Quееn” гурухининг солисти.
*Рок Хадсон (1925-1985), америкалик актёр, ОИТС га чалинганини ошкор этган илк машхур инсон.
*Рудольф Нуреев (1938-1993), ХХ асрнинг энг буюк раккосларидан бири, рус балети артисти.
*Артур Эш (1943-1993), америкалик теннис устаси ва жамоат арбоби.
*Фрэнк Мур (1953-2002), америкалик рассом, ОИТСга карши кураш тимсоли – кизил лента яратувчиси.
*Айзек Азимов (1920-1992), ёзувчи, куплаб бастселлер асарлар муаллифи, юрагини операция килаётган вактда кон куйишган, кондан ОИТС юктириб олган.
ФАКТЛАР, РАКАМЛАР…
*Тиббиёт тарихида ханузгача дунёнинг 5 китъасини бир зумда камраб олиб, доимий равишда усишга мойил касаллик аникланилмаган.
*Хозирги кундаги маълумотларга кура, дунё буйича ОИТС билан касалланганларнинг сони 32,6 милионни ташкил этади.
*ОИТС вируси конда, спермада, киндан ажраладиган ажралмаларда, кукрак сутида, куз ёшларида мавжуд.
*Кукрак сути ва куз ёшларда вирус микдори куп булмайди.
ХУЛОСА урнида: Азизлар, бундай дахшатли касалликка чалинмаслик учун соглом хаёт тарзига риоя этайлик, узимизни ва болаларимизни турли хасталиклардан эхтиёт килайлик, саломатлигимизга беэътибор булмайлик, умрингиз узок булсин, кадрли инсонлар!

Оцените статью
Добавить комментарий