Ойбек киличев пахтакорнинг йукотишлари бизни кизиктирмайди — узбекистон

Ойбек киличев: «пахтакор»нинг йукотишлари бизни кизиктирмайди» — узбекистон

«Навбахор» — «Шуртан» (1:0) учрашувидаги ягона гол муаллифи Ойбек Киличев учрашувдан олган таассуротлари ва «лочинлар» олдида турган навбатдаги мухим учрашуви борасидаги фикри билан уртоклашди.
— «Шуртан» билан кечган уйин Сизда кандай таассурот колдирди?
— Гузорликларга карши учрашув кийин жуда кийин утди. «Навбахор»га карши хозирда барча жамоалар пухта тайёргарлик куришмокда. Шунинг учун хар бир уйинимиз огир утмокда. Бу жихат учрашув хисобига хам таъсир утказмокда. Эътибор берсангиз, галабаларимиз минимал 1:0 ёки 2:1 хисобида булмокда. «Шуртан» хам бизга карши яхши тайёргарлик курганини майдонда курсатди. Жамоа бежизга «Шуртан» ва «Пахтакор»ни маглубиятга учратмаган. Ушбу уйинда бизни куллаб-кувватлаган мухлисларимизга рахмат айтаман. Улар бизга уз далдалари билан кушимча куч багишлаб туришди. Мураббийнинг курсатмаларини хам галабанинг омилларидан бири сифатида курсатган булардим. Кейинги уйинларда хам олдимизга факат галабани максад килган холда янада юкори уринларга кутарилишни истаймиз. Ниятимиз — мавсумни кучли учликда якунлаш.
— Учрашув такдирини хал килувчи голга муаллиф булдингиз. «Шуртан» дарвозасини ишгол этишни сезганмидингиз?
— Турисини айтсам, бундай жарима нукталаридан машгулотларда хам зарба йуллаб тураман. Якин масофадан жарима зарбаси белгиланса купрок узим амалга ошираман.
— «Пахаткор»да «Навбахор»га карши уйин олдидан учта йукотиш бор. Лобанов, Тожиев ва Хошимовлар майдонга тушишмайди. Ушбу йукотишлар «навбахорчилар»га кул келадими?
— Бизни ракибимизнинг кизил карточка олган ёки дисквалификация булган уйинчилари кизиктирмайди. Ракиб ким булишидан катъий назар биз узимизни нималарга кодирлигимизни курсатамиз. Албатта «Пахтакор»га хам карши бахсда олдимизга факат галабани максад килиб майдонга тушамиз. Яна кайтараман, «шерлар»нинг йукотишлари бизни кизиктирмайди.

Оцените статью
Добавить комментарий