Ойбек киличев туйи учун атайин кизил олмаган — узбекистон

Ойбек киличев туйи учун атайин кизил олмаган — узбекистон

Футбол буйича Узбекистон Олий лигасининг 11-туридан урин олган «Бухоро» — «Навбахор» уйинида майдондан четлатилган Ойбек Киличев, 25 май куни оила курди. Бу хакда «Навбахор» клуби матбуот хизмати хабар берди.
«Бухоро»га карши 3:3 хисобида якунига етган уйиннинг 83-дакикасида бош хакам бир йула икки футболчи — Эргаш Исмоилов хамда Ойбек Киличевни майдондан четлатганди. Кейинрок вазиятни урганиб чиккан ПФЛ «Навбахор» футболчиси Ойбек Киличевни икки уйинга дисквалификация килди хамда моддий жаримага тортди. Бунда моддий жариманинг микдори курсатилмади. Ойбек Киличев ракибининг юзига ургани учун майдондан четлатилди, деб ёзганди ПФЛ матбуот хизмати. Шундан келиб чикиб, ташкилот жабрланувчи Эргаш Исмоиловни кушимча жазолаб утиргани йук.
Шу тарика 18 май куни кизил олган Ойбек Киличев 27 май куни булиб утадиган «Бунёдкор»га карши 12-тур ва 31 май куни булиб утадиган «Нефтчи»га карши Узбекистон кубогининг жавоб уйинида майдонга тушмайдиган булди. 25 май куни эса футболчининг узи оила курди. Бунда Ойбек Киличев кизил карточкани касддан тилаб олганмиди ёки бу вазият таказосими — ойдинлик киритилмаган.
«Бухоро»га карши беллашувни бошкариб борган андижонлик хакам Темур Тухтасинов «Навбахор» дарвозасига 3 та пенальти тайин килгани, танаффус вактида эса хар икки клуб бош мураббийларини майдондан четлатгани инобатга олинса, Киличев асабийлашган булиши хам мумкин.
Нима булган такдирда хам, ёш куёв камида бир хафта давомида футболдан четда булиш имкониятини кулга киритди. Шу билан Киличев 14 июнь куни булиб утадиган Олий лига 13-турида майдонга тушиш имкониятига эга.

Оцените статью
Добавить комментарий