Ок уй трамп вьетнамда путин билан учрашмайди — узбекистон

Ок уй: трамп вьетнамда путин билан учрашмайди — узбекистон

Трамп президент курсисига утирганидан бери икки етакчи факат бир марта — июлда Германияда булиб утган G20 саммитидаюзма-юз учрашган эди.
Осиё-Тинч океани мамлакатлари иктисодий хамкорлиги (APEC) саммитида иштирок этаётган АКШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан учрашмайди. Бу хакда Ок уй матбуот котиби Сара Сандерс билдирди.
— Путин билан учрашиш масаласига келсак, учрашув утказишга келишилгани йук, — деди Сандерс.
Сандерс икки президент Вьетнамнинг Дананг шахрида ёки Филиппинда утказиладиган яна бир худудий конференция давомида норасмий учрашув утказиши мумкинлигини айтди.
Аммо 10 ноябрь куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков учрашув уюштириш харакатлари давом этаётганини билдирди.
Бир кун аввал Песков Данангда икки президент APEC саммити давомида бир-бири билан у ёки бу тарзда учрашишини айтган эди.
Хафта бошида Кремль расмийлари Трамп ва Путин учрашишини айтган, 9 ноябрь куни эса АКШ давлат котиби Рекс Тиллерсон бу масалада хали бир карорга келинмаганини таъкидлаган эди.
Тиллерсон икки етакчи бир-бири билан йуликса, чеккага чикиб учрашув утказиши эхтимолдан холи эканлигини таъкидлади.
Москванинг Украинадаги агрессияси ва Кремлнинг 2016 йилги АКШ президенти сайловига аралашуви туфайли Москва ва Вашингтон уртасида алокалар совуб кетган.
Трамп президент курсисига утирганидан бери икки етакчи факат бир марта юзма-юз учрашди.
Июль ойида Германияда булиб утган G20 саммитида Трамп ва Путин Россия сайловга аралашгани хакидаги айбловларни мухокама килиб, утмиш хакида бахслашиш урнига келажакка эътибор каратишга келишиб олишган эди.
Аммо бу учрашувдан кейин Москванинг сайловга аралашуви хамда Трампнинг Россия билан келишиб олгани ёки йуклиги буйича бир неча тергов утказилди ва икки мамлакат уртасидаги алокалар янада таранглашди. Путин Москва сайловга аралашганини рад этиб келади. Трамп эса Россия билан хамкорлик килмаганини таъкидлаб келади.
Август ойида Трамп Конгресс босими остида Россияга карши санкцияларни кучайтирувчи конунни имзолади. Натижада Москва АКШни Россиядаги элчихона ва консулликларидаги ходимлари сонини озайтиришга чакирди. Бунга жавобан Вашингтон хам ухшаш чораларни курди.
Колаверса, Кремль Украинанинг Крим минтакасини аннексия килиб олиб, мамлакат шаркида россияпараст айирмачиларни дастаклаб келмокда хамда Сурия урушидаги роли туфайли Москва ва Вашингтон уртасида юзага келган келишмовчиликларга хали бархам берилгани йук.
5 ноябрь куни Трамп Осиё ташрифи давомида Путин билан учрашиши мумкинлигини айтган эди. 7 ноябрь куни Песков икки етакчи учрашиши “эхтимоли катта” эканлигини билдирган эди.

Оцените статью
Добавить комментарий